Рейтинг:  4 / 5

Звезда активнаЗвезда активнаЗвезда активнаЗвезда активнаЗвезда не активна

navbahor lokomotiv2Бугун Ўзбекистон чемпионати Суперлигаси 3-тури доирасида Наманганнинг "Навбаҳор" ва Тошкентнинг "Локомотив" клублари майдонга тушишади. Мазкур учрашувни навоийлик ҳакам Зокир Қодиров бошқаради. Унга қанотларда ҳамшаҳарлари Руслан Самандаров ва Обид Жумаев ёрдам беришади. Захира ҳаками андижонлик Акмал Раҳимов.

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Жамоамиз ёшлари бугун Уйчидаги “Пахтакор” стадионида “Локомотив” ёшларига қарши баҳс ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голни учрашувнинг 37-дақиқасида Беҳруз Саъдуллаев урди. Умуман олганда, мазкур ўйинда “ёш лочинлар” рақибдан анча устунлик қилишди.

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

navbahor lokomotiv

Бундан бироз вақт олдин Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда эртага бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” ва “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан митинг ўтказилди.

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2019 йили ўтказиладиган Осиё кубогининг финал қисмига тайёргарлик олиб бормоқда. Терма жамоамиз 19-20 март кунлари пойтахтимиз Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини олиб бориб, 21 март куни Марокашга йўл олади.  28 март кунигача Марокашда ўтказиладиган йиғин давомида Темур Кападзе шогирдлари Сенегал ва Марокаш терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказишни режалаштиришган.

Мазкур йиғинга Наманганнинг “Навбаҳор” клуби дарвозабони Ботирали Эргашев ҳам таклиф этилган.

Осиё Ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-23 ёшлар терма жамоаси 20-27 март кунлари ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.

Мазкур йиғин давомида Равшан Ҳайдаров шогирдлари Фарғона шаҳрида Кения терма жамоасига қарши ўртоқлик баҳси ўтказишни режалаштиришган. Мазкур йиғинга севимли жамоамиздан мураббий Жамшид Умаров, ҳимоячи Остон Ўрунов ҳамда видеооператор Темур Аброрбеков таклиф этилишди.

Бўлажак ўйинларда терма жамоаларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.