Осиё кубоги – 2023 саралаш баҳслари
“С” гуруҳи. 3-тур
Ўзбекистон МТЖ – Таиланд МТЖ - 2:0 (2:0)
Наманган. “Марказий” стадиони. 21405 томошабин.
Ҳакамлар: Ҳасан Акрами, Ҳассан Зеҳейри, Фарҳод Мораввежи (барчаси Эрон), Маъсуд Туфайли (Сурия).
Назоратчи: Баскер Пурушотҳаман (Ҳиндистон).
Учрашув комиссари: Кемел Токабаев (Қирғиз Республикаси).
Голлар: Жалолиддин Машарипов (8), Азизбек Турғунбоев (23).
Ўзбекистон МТЖ: 12.Ўткир Юсупов, 2.Умарбек Эшмуродов,4.Фарруҳ Сайфиев,5.Рустамжон Ашурматов, 7.Отабек Шукуров, 8.Дилшод Саитов, 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жалолиддин Машарипов, 14.Элдор Шомуродов, 19.Азизбек Турғунбоев, 21.Игорь Сергеев.
Захирадагилар: 1.Умиджон Эргашев, 16.Валижон Раҳимов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 6.Сардор Собирхўжаев, 11.Шерзод Темиров, 13.Исломжон Қобилов, 15.Остон Ўрунов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 18.Абдулла Абдуллаев, 20.Азизбек Амонов, 22.Ойбек Бозоров.
Таиланд МТЖ: 23.Сиварак Тедсунгоен, 2.Сасалак Ҳаипраҳон, 3.Тиратон Бунматан, 4.Панса Ҳемвибун, 6.Сарач Юйен, 8.Зитифан Пуангжан, 11.Бордин Фала, 15.Танабун Кесарат, 16.Фитиват Сукжитзаммакул, 17.Чаяват Сринавонг, 19.Тристан До, 23.Сиварак Тедсунгоен.
Захирадагилар: 1.Кавин Тамсатчанан, 20.Киттипонг Футҳавчуек, 5.Жакапан Праисуван, 7.Пакорн Пармрак, 9.Адисак Краисорн, 10.Тирасил Дангда, 12.Ворачит Канитсрибумфен 13.Суфанан Бурират, 14.Патхомпон Чароенраттанапиром, 18.Виратеп Помфун, 21.Пирапат Нотечаия, 22.Чаоват Вирачарт.
Хабарингиз бор, Наманган шаҳри “Осиё кубоги – 2023” саралаш баҳсларининг “С” гуруҳи ўйинларига мезбонлик қилди.
14 июнь куни мазкур гуруҳнинг сўнгги, 3-тур баҳслари бўлиб ўтди. Унда икки гуруҳ пешқадами Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоалари ўзаро куч синашди. Мазкур ўйинда Сречко Катанец шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Баҳс борасида тўхталадиган бўлсак, илк дақиқаларданоқ устунликни ўз қўлига олишга интилган Сречко Катанец шогирдлари 8-дақиқадаёқ терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродовнинг фаоллиги эвазига ҳисобни очишди. Ўша вазиятда Элдорнинг чап қанотдан жарима майдончаси ичига оширган тўпини Жалолиддин Машарипов дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди - 1:0.
Урилган голдан сўнг, ҳужумкорликни кучайтирган вакилларимиз 23-дақиқада ҳисобдаги фарқни оширишди. Ушбу голга ҳам терма жамоамиз сардори ассистентлик қилди. Шомуродовнинг ўнг қанотдан жарима майдончаси ичига оширган тўпини Наманган футболи тарбияланувчиси, “Навбаҳор”нинг собиқ футболчиси Азизбек Турғунбоев дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобдаги фарқни оширди - 2:0.
Гарчи биринчи бўлим давомида ҳамюртларимиз яна бир қатор хавфли вазиятлар яратишган бўлсада. улардан фойдалана олишмади ва танаффусга 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимда ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этган мезбонлар кўплаб хавфли вазиятлар яратишган бўлсада, улардан фойдалана олишмади.
Учрашувнинг асосий вақтига ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда эса захирадан майдонга туширилган Остон Ўруновнинг голи рақибга нисбатан қўполлик ишлатди, дея ҳисобланиб, инобатга олинмади.
Мазкур ўйинда “Навбаҳор” жамоаси вакиллари дарвозабон Ўткир Юсупов ҳамда ҳимоячи Рустамжон Ашурматов майдонда тўлиқ – 90 дақиқа тўп тепишди.
Шу тариқа, Наманганда бўлиб ўтган гуруҳ баҳсларининг барчасида ғалаба қозонган терма жамоамиз Осиё кубоги - 2023 мусобақасига 9 очко тўплаб, яъни, гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди.
Таиланд термаси эса 6 очко тўплаган ҳолда, 2-ўринни эгаллаб, турнир йўлланмасини қўлга киритди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.