PFС PFС PFС

  • Асосий
  • Янгиликлар
    • Клуб янгиликлари
    • Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари
  • Жамоа
    • Раҳбарият
    • Мураббийлар штаби
    • Асосий таркиб
    • Ёшлар таркиби
    • Аёллар жамоаси
    • Футзал жамоаси
  • Клуб
    • Клуб тарихи
    • Стадион
    • Ютуқлар
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Интервьюлар
    • Онлайн
  • Академия
    • Академия ҳақида
    • U-18
    • U-16
    • U-14
    • U-12
  • Алоқа
  • Суперлига
    • Ўйинлар
    • Натижалар
    • Турнир жадвали
    • Жамоалар
  • Ўзбекистон кубоги
    • Ўйинлар
    • Натижалар

Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари

Муносиблар эътироф этилди

25 января 2021
Кўрилган: 114
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2021 йилдан бошлаб янги анъанани йўлга қўймоқда.

Ўзбек футболи ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган, жаҳон ареналарида юртимиз довруғини дунёга таратаётган ҳамда мамлакатимизда футбол оммавийлигини оширишда муҳим ўрин тутган футболчи ва мутахассислар ЎФА президентининг махсус совринлари билан тақдирланишди.
ЎФА мажлислар залида ўтган бугунги тақдирлаш маросимида Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов, биринчи вице-президент Равшан Эрматов ва бўлинмалар раҳбарияти иштирок этдилар. 

Абдусалом Азизов расми 2

Бу йил ушбу тақдирлаш жараёни биринчи бор йўлга қўйилди ва унда 5 та номинация жорий этилди.
Ўтган мавсумда мухлислар ва мутахассислар эътиборини қозонган, терма жамоаларимиз сафида ишончли ўйин кўрсатган Иброҳимҳалил Йўлдошев “Йил кашфиёти” номига сазовор бўлди. Совринни Равшан Эрматов ёш футболчимизнинг отаси Ҳабибулло Йўлдошевга топширди.

Ўзбек футболи афсонаси Геннадий Денисов “Миллий терма жамоа фахрийси” совринига муносиб деб топилди.

Ҳам майдонда, ҳам унинг ташқарисида барчага ўрнак бўладиган, ҳар бир терма жамоанинг рамзига айланган футболчи Одил Аҳмедов Ўзбекистон МТЖдаги мардонавор ҳаракати ва фидоийлиги учун “Миллий терма жамоа юраги” соврини билан тақдирланди. 

Одил Аҳмедов ва Равшан Эрматов расми

Жиззах вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Эргаш Салиевнинг футбол оммавийлик даражасини оширишдаги меҳнатларига муносиб баҳо берилди. ЎФА президенти Абдусалом Азизов Эргаш Салиевни “Ўзбек футболи ривожига қўшаётган ҳиссаси учун” соврини билан тақдирлади.

Жиззах вилоят ҳокими

Италиянинг “Женоа” клуби сафида сермаҳсул ва юқори даражали ўйин кўрсатиб, ўзбек футболини жаҳонга янада танитаётган Элдор Шомуродов асосий номинация бўлмиш “Ўзбек футболининг ёрқин юлдузи” совринига лойиқ деб топилди.
Мазкур совринни тажрибали футболчимизнинг отаси Азамат Шомуродов ЎФА раҳбаридан қабул қилиб олди.

Шомуродовнинг отаси

Манба: ufa.uz.

      

ФУТЗАЛ ВА СОҲИЛ ФУТБОЛИ ОММАВИЙЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ

05 января 2021
Кўрилган: 116
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

ЎзПФЛ биносида 4 январь куни Футзал масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда ЎзПФЛ мутасаддилари, ЎФА вакиллари, футзал бўйича мамлакат терма жамоаси бош мураббийи, миллий чемпионат олий ва биринчи лига жамоаларининг бош мураббийлари иштирок этишди.

Йиғилишда бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Футзал бўйича Осиё чемпионати санасининг эҳтимолий чўзилишидан келиб чиқиб, тақвимнинг кейинги қисмини шунга мослаш масаласи муҳокама этилди.

Шунингдек, келаси мавсум шу йилнинг сентябрь ойидан эътиборан старт олишига келишиб олинди.

ЎзПФЛ футзал чемпионатнинг навбатдаги тур ўйинлари санаси ва манзилини тез орада эълон қилади. Унга қадар эса клублар 4-24 январь оралиғида қишки трансфер ойнасидан фойдаланиб олиш имконига эга бўлади.

Футзал йиғилиши расми 2

Мамлакатимизда футзални ривожлантириш биргина форматни ўзгартириш билан амалга ошиб қолмайди. Бунинг учун шу соҳа инфратузилмасини кучайтириш, клубларнинг моддий-техник базасини янада яхшилаш, маркетинг соҳасига профессионал нуқтаи-назар билан ёндошиш талаб этилади. ЎзПФЛ бу борада сезиларли қадамларни ташлади. Ортда қолган мавсумда чемпионатнинг бир қатор турлари “Спорт-ТВ” орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилди. Бу билан футзал оммабоплиги ошишига ҳисса қўшилди. Футзал мусобақаларини ўтказиш ҳозирча Тошкент, Олмалиқ ва Жиззах билангина чекланиб қолиняпти. ЎзПФЛ бу рўйхатга босқичма-босқич Хоразм, Самарқанд, Қарши, Навоий, Фарғона ва Наманган ҳудудларини қўшиш ҳаракатида. Сабаби, футзал оммабоплигининг ошиши учун уни фақатгина маълум нуқтадагина ўйнаш кифоя қилмайди.

ЎзПФЛ, шунингдек, соҳил футболи спорт турини қайта тиклаш масаласида ҳам изланиш олиб боради. Ёзги трансфер ойнаси вақтида соҳил футболи мусобақаларини ўтказиш учун яхши имконият бор. Эндиликда мана шу имкониятлардан фойдаланиш устида ҳам иш олиб борилади.

Манба: pfl.uz.   

ЎЗБЕКИСТОНДА ҚИШКИ ТРАНСФЕР ОЙНАСИ ОЧИЛДИ

04 января 2021
Кўрилган: 198
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

4 январь куни Ўзбекистонда қишки трансфер ойнаси расман очилди. Бугундан очилган трансфер ойнаси 12 март санасига қадар давом этади.

Трансфер ойнаси расми 1

Жамоалар 12 март куни соат 23:59 га қадар ўз таркибларини янги футболчилар билан тўлдириб олиш имкониятига эга. 

Манба: pfl.uz.

Одил Аҳмедов: “Академиямиздан жаҳон майдонларини забт этадиган футболчилар етишиб чиқади”

29 декабря 2020
Кўрилган: 265
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Хитойнинг “Тианжин Теда” клуби футболчиси Одил Аҳмедов Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан тақдирланган эди.

    Кеча, 28 декабрь куни Кўксаройда мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди ва унда Одил Аҳмедов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевдан мукофотни қабул қилиб олди.

Президентва Одил Аҳмедов расмлари 2

 - Авваламбор юксак мукофот учун барча футболчилар номидан миннатдорчилик билдираман. Бу мукофот мен учун жуда ҳам катта куч ва ишонч, мотивациядир. Давлат раҳбари сифатида илк бор иш бошлаган кунингиздан бошлаб, футбол ривожига катта эътибор қаратдингиз. 2019 йил ўзбек футболини ривожлантириш борасидаги фармонингиз тарихий фармон бўлди, дея оламан.

    Шу фармондан руҳланиб, Наманган ва Тошкент шаҳрида ўзимнинг хусусий футбол академиямни очдим. Бу академияда 250 нафарга яқин ёш футболчилар шуғулланиб келишмоқда. Ишонтириб айтаманки, уларнинг орасидан Ўзбекистон байроғини юқорига кўтарадиган, жаҳон майдонларини забт этадиган футболчилар етишиб чиқади. Яна бир бор ишонч, юксак унвон учун оилам номидан, барча спортчилар номидан раҳмат айтаман,- дейди Одил Аҳмедов.

Манба: Championat.asia.

Синовли йилнинг қаҳрамонларига мукофотлар топширилди

28 декабря 2020
Кўрилган: 142
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  3 / 5

Звезда активнаЗвезда активнаЗвезда активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

Бугун, 28 декабрь куни Кўксаройда мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда president.uz. сайти хабар берди.

Биз учун қувончлиси, мукофотланганлар орасида ўзбек футболи фахри, миллий терма жамоамиз сардори, наманганлик Одил Аҳмедов ҳам бор. Аҳмедовга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвони топширилди.

Президентва Одил Аҳмедов расмлари 2

Биз ушбу мукофот билан Одил Аҳмедовни табриклаб,  футболчилик фаолиятида омад ёр бўлишини тилаймиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 6
  • 7
  • 8
  • 9
  • 10
  • Кейинги
  • Охирги
Copyright© 2018 PFC "Navbahor"
Рейтинг@Mail.ru   Яндекс.Метрика   NISD.Uz sayt ishlab chiqaruvchi
  • Асосий
  • Янгиликлар
    • Клуб янгиликлари
    • Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари
  • Жамоа
    • Раҳбарият
    • Мураббийлар штаби
    • Асосий таркиб
    • Ёшлар таркиби
    • Аёллар жамоаси
    • Футзал жамоаси
  • Клуб
    • Клуб тарихи
    • Стадион
    • Ютуқлар
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Интервьюлар
    • Онлайн
  • Академия
    • Академия ҳақида
    • U-18
    • U-16
    • U-14
    • U-12
  • Алоқа