Аёллар олий лигаси. 10-тур
“Навбаҳор-Women” – “Бунёдкор - Women” – 0:4 (0:2)
11 июнь. Наманган. “Ёш куч” стадиони. 37 томошабин.
Ҳакамлар: Жалолиддин Ҳуснитдинов, Гулшода Саитқулова, Лайло Жалолова, Бобурбек Иброҳимов.
Назоратчи: Ислом Раҳимов.
Комиссар: Владимир Назаров.
Голлар: Азиза Норбоева (4,41), Людмила Карачик (51, 58).
“Навбаҳор – Women”: 1.Ойгул Давлатова, 3.Шаҳноза Насриддинова, 8.Нилуфар Умарова, 9.Зарина Ходжаева (С), 13.Мафтуна Норбоева, 15.Мукаррам Абдуллаева (2.Жасмина Турсунбаева,58),19.Фотима Ураимжонова, 20.Зиёда Омонқулова (7.Зилола Сайфиддинова,28, 10.Гулнавоз Турсунова,87), 21.Мадина Абдурасулова, 22.Мавлуда Мунавварова, 23.Марҳабо Жўрабоева.
“Бунёдкор-Women”: 30.Гуландом Бойматова, 5.Камола Рисқиева, 7.Людмила Карачик (8.Алина Алматова,85), 10.Илвина Аблякимова, 11.Айлан Бобонбекова (17.Диёра Бахтиёрова, 46), 12.Зиёда Ирисбоева, 15.Умида Зоирова, 18.Юлдуз Набиева, 21.Согдияна Алламуродова, 22.Азиза Норбоева (13.Полина Миханко,75), 25.Ойбарчин Турғунова (3.Озода Ҳожиева,40).
Огоҳлантиришлар: З.Ходжаева (28), З.Сайфиддинова (39), Н.Умарова (74) – Йўқ.
Аёллар футболи бўйича олий лиганинг 10-туридан ўрин олган баҳсда Карима Юлдашева мураббийлик қилаётган “Навбаҳор-Women” жамоаси ўз майдонида турнир жадвали пешқадамларидан бири, Элмира Гуламова мураббийлик қилаётган Тошкентнинг “Бунёдкор - Women” жамоасини қабул қилди.
Мазкур ўйинда тажриба ўз сўзини айтиб, меҳмонлар йирик – 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўйиннинг илк дақиқасиданоқ ташаббусни ўз қўлига олишга интилган Элмира Гуламова шогирдларининг илк ҳужумлари гол билан якунланди. Ҳужумчи Азиза Норбоева жамоаси ҳужумини самарали тарзда якунлади – 0:1.
Урилган голдан сўнг, меҳмонлар ҳужумни янада кучайтиришди. Аммо шу куни жуда яхши ўйин намойиш этган аёллар жамоамиз дарвозабони Ойгул Давлатова кўплаб вазиятларда ўз маҳоратини намойиш этиб, ўз дарвозасини голлардан сақлаб қолган бўлса, айрим ҳолатларда пойтахтликлар футболчиларнинг зарбаларига аниқлик етишмади. Учрашувнинг 1-бўлими якунланишига саноқли дақиқалар қолганида эса Азиза Норбоева ўз “дубл”ини нишонлаб, “Бунёдкор-Women”нинг танаффусга 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишини таъминлади.
Иккинчи бўлимда ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этган меҳмонлар тажрибали ҳужумчи Людмила Карачикнинг “дубл”и, яъни, учрашувнинг 51 ва 58-дақиқаларда урган голлари эвазига якуний ҳисобнинг 0:4 кўриниш олишини таъминлашди ва навбатдаги ютуқни қўлга киритишди.
Ушбу ғалабадан сўнг, “Бунёдкор-Women” очколарини 25 тага етказган ҳолда, турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.