U-20 Осиё кубоги. 1/2 финал
Ўзбекистон — Корея Республикаси - 0:0 (пен.сер.бўй.: - 3:1)
Тошкент. “Бунёдкор” стадиони.
Ўзбекистон-U-20: 21.Отабек Боймуродов, 3.Абдуқодир Ҳусанов, 6.Жаҳонгир Ўрозов, 7.Пўлатхўжа Холдорхонов (23.Асадбек Жўрабоев, 21, 22.Шерзод Эсанов, 67), 8.Беҳрузбек Асқаров (11.Шаҳриёр Жабборов, 84), 10.Умарали Раҳмоналиев, 13.Зафармурод Абдираҳматов, 14.Аббосбек Файзуллаев, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 17.Нодирбек Абдураззоқов (19.Шаҳзод Акрамов, 67), 20.Маҳмуджон Маҳамаджанов.
Корея Республикаси - U-20: 1.Ким Жон Хунг, 3.Хванг Ин Таек, 4.Чой Сеок Хьюн, 5.Парк Хьюн Бин (22.Мун Сеунг Мин, 91), 7.Ким Йонг Хак (17.Ли Жун Санг, 106), 9.Ли Йонг Жун (18.Сунг Жинг Йонг, 60), 10.Баэ Жун Хо (2.Парк Чанг Ву, 53), 12.Чо Йонг Кванг (13.Ли Жун Жае, 91), 14.Канг Санг Йонг, 19.Ким Хи Сунг (11.Канг Сеунг Жин, 46), 20.Ким Жи Су.
Огоҳлантиришлар: Асадбек Жўрабоев (35) - Канг Санг Йонг (28).
Хабарингиз бор, юртимизда U-20 Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Мазкур мусобақа мезбони бўлган, Равшан Ҳайдаров мураббийлик қилаётган Ўзбекистон – U-20 ёшлар терма жамоаси ушбу турнирнинг ярим финал баҳсини Корея Республикаси – U-20 термасига қарши ўтказди.
Мазкур ўйиннинг асосий ва “экстра-таймлар”ида устунлик вакилларимиз тарафида бўлсада, айрим пайтларда кореяликлар дарвозабони Ким Жон Хунг ўз маҳоратни намойиш этган бўлса, баъзи ҳолатларда футболчиларнинг зарбаларига аниқлик етишмади.
Натижада 120 дақиқа давомида дарвозаларга тўп киритилмади – 0:0.
Шундан сўнг, пенальтилар сериясига мурожаат қилинди ҳамда “омад лотереяси”да омад Равшан Ҳайдаров шогирдларига кулиб боқиб, U-20 терма жамоамиз дарвозабони Отабек Боймуродов кореяликларнинг 3 та зарбасини бартараф этишга муваффақ бўлди. Вакилларимиздан эса Аббосбек Файзуллаев, Маҳмуджон Маҳамаджанов ҳамда Зафармурод Абдираҳматов пенлаьтиларни аниқ амалга ошириб, ёшлар терма жамоамизнинг пенальтилар сериясида 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритишини таъминлашди.
Мазкур ўйинда “Навбаҳор” ҳужумчиси Асадбек Жўрабоев учрашувнинг 21-дақиқасида жароҳат олган Пўлатхўжа Холдорхоновнинг ўрнига майдонга тушди ҳамда 67-дақиқада ўз ўрнини Шерзод Эсановга бўшатиб берди.
Ҳал қилувчи финал баҳсида ёшлар терма жамоамизга Ироқ – U-20 термаси рақиб бўлади.
Бўлажак баҳсда ёшлар терма жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.