Бугун “Навбаҳор” ПФК тасвирчиси ва монтажчиси, клубимиз ижтимоий тармоқларидаги ажойиб роликлар муаллифи Шавкат Маҳмудовнинг таваллуд топган куни. У ўзининг 30 ёшини нишонламоқда.
Ушбу айём муносабати билан “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилари ва ходимлари Шавкат Маҳмудовни туғилган куни билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, ишларига омад тилаймиз. Илоҳим, фарзандларингиз бахту-иқболини кўриб юринг! Бахтимизга доимо соғ бўлинг!
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.