Ўзбекистон Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Локомотив” (4:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар мураббийи Александар Стоймирович иштирок этиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.
“Темирйўлчилар” устози одатга кўра, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.
–“Навбаҳор”ни ғалаба билан табриклайман. Улар ҳақли тарзда зафар қучди. Биз терма жамоада ўйнайдиган юқори сифатли футболчилари бор жамоага қарши ўйинга тайёр эдик. Тайёргарлик ажойиб ўтганди, аммо жароҳатлар бироз панд берди. Биз рақибнинг ўйинига шунчаки икки қўлимизни кўтаришимиз мумкин ва уларга кейинги беллашувларда омад тилаймиз.
– “Локомотив”нинг мағлубиятига нима сабаб бўлди? Сиз ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик дегандингиз?
- Мезбонларнинг илк голи узоқ масофадан урилди. Шунингдек, бизда ҳужумнинг сўнгги босқичида қўллаб-қувватлаш бўлмади. Сардор бир неча жойда чизиқлар орасидан яхши очилди ва тўпни қабул қилиб олди. Бироқ уни ҳеч ким қўллаб-қувватламади. Иккита вингбек улгурмади. Биз янги жамоамиз ва ҳамон ўзимиз ўйлаган даражага чиқа олмадик.
Бугунги учрашувда ким хато қилди, буни таҳлил қиламиз. Бизда иккита тенг даражадаги дарвозабон бор. Уларнинг иккисига ҳам имконият берамиз ва кўрамиз, ким асосий таркибга лойиқ эканлигини.
Ўйлашимча, Дилшод Комиловга берилган иккинчи сариқ карточка кераксиз эпизодда содир бўлди. Бироқ футболда бундай хатолар бўлиб туради. Психологик муаммолар одатий ҳол. Биз янги жамоамиз ва бизда 16 та футболчи бор ҳамд улар 11 та ўйин ўтказди. Аста-секин ўйин тизимимизни яратиб, натижалар кўрсатамиз.
- Голлар дарвозабон хатоси билан боғлиқми?
- Дарвозабон ёки бошқа футболчи майдонга тушиш учун тайёргарлиги ҳақида шифокор билан гаплашамиз. Рақобат бор ва бу биз учун муҳим. Ютқазганимизга фақат дарвозабон айбдор бўлмайди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.