Ўзбекистон Суперлигаси. 6-тур
“Навбаҳор“ – “Локомотив” – 4:0 (1:0)
5 май. “Марказий” стадиони. 7251 томошабин.
Ҳакамлар: Азиз Асимов, Никита Афиногенов, Дилшод Жуманиёзов, Никита Мустафин.
VAR ҳаками: Рустам Лутфулин.
AVAR: Акмал Раҳимов.
Назоратчи: Жаҳонгир Саидов.
Комиссар: Диёр Ҳотамқулов.
Голлар: Жамшид Болтабоев (14), Одилжон Ҳамробеков (50), Йован Жокич (62), Сияваш Ҳақназари (90+4).
“Навбаҳор”: 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 9.Одилжон Ҳамробеков, 10. Жамшид Искандеров (8.Сияваш Ҳақназари,83), 11.Асадбек Собиржонов (17.Русланбек Жиянов,78), 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 22.Тома Табатадзе (71.Наврўзбек Иминжонов,83), 23.Йован Жокич, 34.Фаррух Сайфиев, 77.Аброрбек Исмоилов (6.Иброҳим Йўлдошев,70).
“Локомотив”: 1.Абдумавлон Абдулжалилов, 2. Абдулазизхон Абдурашидов, 4.Иван Рогач, 6.Шерзоджон Комилов (55.Анзур Исмоилов,46), 7.Сардор Абдунабиев (28.Қувончбек Абраев,81), 8.Дамян Кражишник (27.Собит Синдаров,73), 11.Иззатилла Абдуллаев (10.Иван Булатович,53), 14.Дилшоджон Комилов, 17.Санжар Турсунов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 26.Абдуллоҳ Йўлдошев.
Огоҳлантиришлар: Т.Табатадзе (1) – Ш.Комилов (45+2), Д.Комилов (54).
Четлатиш: Д.Комилов (75, иккинчи сариқ карточка).
Ўзбекистон Cуперлигасининг 6-туридан ўрин олган баҳсда жамоамиз ўз майдонида “Локомотив”ни қабул қилди.
Мазкур ўйинда тўлиқ устунликка эга бўлган вакилларимиз йирик – 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашув борасида тўхталадиган бўлсак, беллашувнинг илк дақиқалариданоқ ташаббусни ўз қўлига олишга интилган Самвел Бабаян шогирдларининг ҳужумлари 29-дақиқада ўз самарасини берди. Ўша вазиятда “лочинлар” ажойиб комбинация уюштиришди. Сайфиев – Собиржонов – Жокич – Искандеров – Исмоиловлар комбинациясини Жамшид Болтабоев самарали тарзда якунлаб, дарвозадан 18 метрлар чамаси узоқликдан кучли ва аниқ зарба йўллаб, жамоамизнинг танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишини таъминлади.
Учрашувнинг 2-бўлими ҳам вакилларимиз устунлиги остида ўтди. Беллашувнинг 50-дақиқасида Одилжон Ҳамробеков Жамшид Искандеров билан “девор” услубида ўйнаб, рақиб жарима майдончаси ташқарисидан бурама усулда ажойиб зарба йўллаб, тўпни дарвозага “михлаб” қўйди – 2:0.
Иштаҳа овқат пайтида келади, деганларидек, 62-дақиқада “лочинлар” ҳисобнинг йирик кўриниш олишини таъминлашди. Ўша вазиятда Йован Жокичнинг рақиб жарима майдончаси томон интилаётганини кўрган Жамшид Искандеров узоқ масофадан тўпни унга ажойиб тарзда етказиб берди. Сербиялик ярим ҳимоячи эса “темирйўлчилар” дарвозабони ва ҳимоячисини доғда қолдирган ҳолда, тўпни дарвозага аниқ йўналтирди – 3:0.
Учрашувнинг 75-дақиқасида “Локомотив” ҳимоячиси Дилшоджон Комилов иккинчи марта огоҳлантирилиб, майдондан четлатилди ҳамда меҳмонлар майдонда 10 киши бўлиб қолишди.
Бундан унумли фойдаланишга ҳаракат қилган Самвел Бабаян шогирдлари ҳужумни кучайтиришди. Бу эса учрашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалари давом этаётган пайтда ўз самарасини берди. Йован Жокичнинг узоқ масофадан дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг, тўпни “Локомотив” дарвозабони Абдумавлон Абдулжалилов қайтарди. Қайтган тўпни эса захирадан майдонга туширилган эронлик ярими ҳимоячи Сияваш Ҳақназари дарвозага аниқ йўллаб, якуний ҳисобнинг 4:0 кўриниш олишини таъминлади.
Мазкур йирик ҳисобдаги ажойиб ғалабадан сўнг, жамоамиз очколари сонини 9 тага етказиб, турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.