Хабарингиз бор, Cуперлига клубларининг U-18 жамоалари ўртасидаги навбатдаги, яъни, 11-13-турлар учрашувлари марказлашган ҳолда, Қаршида ўтказилмоқда.
Усмон Асқаралиев ва Муҳаммаджон Нуритдинов мураббийлик қилаётган “Навбаҳор – U-18” жамоасига 11-турдан ўрин олган Муборакнинг “Машъал – U-18” билан бўлган ўйинда муборакликлар мусобақага ташриф буюришмагани боис, техник ғалаба ёзилди.
Усмон Асқаралиев шогирдлари U-18 Биринчилигининг 12-туридан ўрин олган баҳсни 20 ноябрь куни Олмалиқнинг АГМК – U-18 жамоасига қарши ўтказиб, йирик - 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
U-18 жамоамизнинг голларига Абдурасул Қаюмбаев (42-пенальтидан), Ибодулла Набиев (59) ва Азизбек Ҳакимбаев (86) муаллифлик қилишди.
Мазкур ютуқдан сўнг, U-18 жамоамиз очколарини сонини 27 тага етказиб, айни пайтда турнир жадвалида 3-поғонани эгаллаб турибди.
Ёш “лочинлар” навбатдаги учрашувни эртага Қўқоннинг “Қўқон-1912 – U-18” жамоасига қарши ўтказишади.
Бўлажак баҳсда U-18 жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.