Хабарингиз бор, 14 июнь куни Coca Cola Суперлига 4-тур учрашуви доирасида “Навбаҳор” Қаршининг “Насаф” клуби меҳмони бўлади.
ПФЛ томонидан мазкур ўйинда жамоаларнинг майдонда қандай рангли либосларда ўйнашлари маълум қилинди.
Унга кўра, мазкур учрашувни мезбонлар тўлиқ кўк рангдаги формада ўтказишади. “Лочинлар” эса қизил-қизил-қизил рангли спорт либосларида майдонда ҳаракат қилишади.
Таъкидлаб ўтамиз, мазкур ўйин 14 июнь, якшанба куни соат 20:00да Қарши шаҳридаги “Марказий” стадионда ўтказилади.
Бўлажак баҳсда Андрей Канчельскис шогирдларига омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.