Ўзбекистон - U-20 – Бразилия – U-20 - 1:4 (1:0)
Ўзбекистон-U-20: Отабек Боймуродов, Абубакр Ашуров, Жаҳонгир Ўрозов, Пўлатхўжа Холдорхонов, Беҳрузбек Аскаров, Зафармурод Абдираҳматов, Аббос Файзуллаев, Диёрбек Ортиқбоев, Нодирбек Абдураззоқов, Маҳмуджон Маҳамаджонов, Шерзод Эсанов.
Захирадагилар: Асрорбек Кенжаев, Эдем Неъманов, Саидафзалхон Ўтамурадов, Иззатилло Пўлатов, Азиз Холмуродов, Музаффар Муминов, Умид Султонов, Шаҳзод Акрамов, Шаҳзодбек Раҳматуллаев, Асадбек Жўрабоев, Шаҳзод Неъматжонов.
Бразилия- U-20: Кайке, Аугусто, Насименто, Савио, Сантос, Доминге, Кауэ, Пессанья, Лима, Мартинс, Кевин.
Хабарингиз бор, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси жорий йилнинг 20 май – 11 июнь кунлари Аргентинада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш мақсадида, айни пайтда Испанияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.
Мазкур йиғин доирасида вакилларимиз 22 апрель куни бразилиялик тенгдошларига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 1:4 ҳисобида мағлубиятга учрашди.
Таъкидлаш жоизки, Равшан Ҳайдаров шогирдлари танаффусга Шерзод Эсановнинг голи эвазига 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишган эди. Аммо иккинчи бўлимда бразилияликлар 4 та гол уришга муваффақ бўлишди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.