×

Огоҳлантириш

JFolder: :files: Путь ведёт не к каталогу. Путь: /home/pfcnavbahor/public_html/images/2-tur AGMK-NAVBAHOR

×

Диққат

There was a problem rendering your image gallery. Please make sure that the folder you are using in the Simple Image Gallery Pro plugin tags exists and contains valid image files. The plugin could not locate the folder: images/2-tur AGMK-NAVBAHOR

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

 

Бугун “Марказий” стадионнинг анжуманлар залида Наманган вилоятида оммавий ва профессионал футболни янада ривожлантириш, унинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, селекция ишларига алоҳида эътибор берган ҳолда, умидли футболчиларни тайёрлаш ва уларнинг маҳоратларини ошириш, “Навбаҳор” профессионал футбол клуби инфратузилмасини ривожлантириш борасида семинар - тренинг ўтказилди. x
Унда Наманган вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Нозимжон Ҳайитович Мамажонов, вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Баҳром Муҳитдинович Холмирзаев, вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Олимжон Ботирович Исаев, Навбаҳор” ПФК директори Акрамжон Гаппарович Дедабаев, “Навбаҳор” ПФК бош мураббийи Илҳом Мўминжонов, шунингдек, вилоятда фаолият кўрсатаётган спорт таълим муассасалари директорлари, директор ўринбосарлари, футбол бўйича бош мураббийлар, “Навбаҳор” ПФК мутасаддилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Йиғилишда ёш футболчиларни “Навбаҳор” профессионал футбол клубига шартнома асосида бириктириш, спорт мактабларида футбол спорт тури бўйича машғулотлар сифатини кучайтириш, селекция ишларига алоҳида эътибор берган ҳолда, умидли футболчиларни тайёрлаш ва маҳоратларини ошириш, шаҳар, туман миқёсидаги мусобақаларини талаб даражасида ташкил этиш, оммавий ахборот воситалари орқали ёритиш, тарғибот ва ташвиқот ишларини замон талаблари асосида жорий этиш масалалари кўрилди ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланди

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна
Бугун эрталаб Наманган шаҳридаги “Марказий” стадионнинг анжуманлар залида йиғилиш ўтказилди. Унда Наманган вилоят футбол Ассоциацияси вице-президенти Олимжон Ботирович Исаев, Наманган вилоят футбол Ассоциацияси биринчи вице-президенти Баҳромжон Муҳитдинович Холмирзаев, “Навбаҳор” ПФК бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ва клуб ходимлари иштирок этишди. 
Йиғилишни вилоят футбол Ассоциацияси вице-президенти Олимжон Исаев олиб борди. Олим Ботирович сўз навбатини “Навбаҳор” бош мураббийи   Илҳом Мўминжоновга берди. “Лочинлар” устози ўз сўзида жорий йилдан бошлаб, ЎФА томонидан клубларга жиддий талаблар қўйилаётганлиги, шу сабабли, барча ташкилий масалалар, шунингдек, стадиондаги шароитлар аъло даражада бўлиши лозимлигини таъкидлади. 
     Шундан сўнг, Олим Ботирович Исаев сўзга чиқиб, 17 март куни  “Навбаҳор” Суперлига 3-тур доирасида ўз майдонида Тошкентнинг “Локомотив” клубини қабул қилиши, шу куни шунингдек,  Наманганда жорий йилги миллий чемпионатимизнинг очилиш маросими, бундан ташқари,  “Навбаҳор” клуби ташкил топганлигининг 40 йиллик юбилейи ҳам ўтказилиши, мазкур тадбирни юқори савия ва тантанавор руҳда ўтказиш учун “Марказий” ўйингоҳда кенг кўламдаги ташкилий ҳамда таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги, 16 март кунига қадар барча ишларни ўз якунига етказиш лозимлиги, жорий мавсумда жамоанинг олдига совриндорлар сафидан жой олиш вазифаси қўйилганлиги, ташкилий ишлар ҳам шунга яраша олиб борилиши лозимлигини таъкидлади ва барчага вазифалар белгилаб берилди.
Шу куни кечки пайт “Навбаҳор” ПФК ходимлари учун йиғилиш ўтказилди. Уни “Навбаҳор” ПФК директори Акрамжон Гаппарович Дедабоев олиб борди. Маърузачи ўз сўзида 17 март кунги жорий йилги мавсумнинг очилиш маросимига кўрилаётган тайёргарлик ишлари борасида тўхталиб, бундан буёғига янада ғайрат билан, 24 соат мобайнида ишлаш лозимлиги, Суперлига 3-тур доирасидаги “Навбаҳор” – “Локомотив” учрашувига бир қатор юқори мартабали меҳмонлар ташриф буюришаётгани, уларни аъло даражада кутиб олиш, 16 мартгача “Марказий” стадиондаги барча ташкилий ишларни якунлаш лозимлигини таъкидлаб, барчага бажариладиган ишларни тақсимлаб берди.
 
 

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна
Бугун  Наманган шаҳрида  “Навбаҳор  - W” аёллар футбол жамоаси “Қўқон-1912” аёллар жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.  Унда наманганликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларга Дурдона Бахтиёрова ва Зарина Ходжаева муаллифлик қилишди.
“Навбаҳор  - W” аёллар жамоасини  Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси бош мураббийи Карима Юлдашева бошқармоқда. Унга Александр Лян ёрдам бермоқда.     
Эслатиб ўтамиз, футбол бўйича аёллар ўртасидаги миллий чемпионат баҳслари 1 апрель куни старт олади. Шу куни “Навбаҳор” жамоаси Фарғонада “Нефтчи” меҳмони бўлади.
 

Рейтинг:  2 / 5

Звезда активнаЗвезда активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

АГМК – “Навбаҳор” – 1:2 (0:0)
Олмалиқ. “Металлург” стадиони.
Ҳакамлар: А.Рисқуллаев, Т.Гайнуллин, А.Цапенко, А.Эргашев.
Назоратчи: К.Смирнов.
ЎзПФЛ комиссари: А.Фролов.
Голлар: З.Полвонов (82) – А.Турғунбоев (50), Д.Жабборов (90+2).
АГМК: Роман Абдулов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров (Қаҳрамон Баҳодиров, 60), Хуршидбек Мухторов, Музаффар Музаффаров (Отабек Зокиров, 59), Шоҳназар Норбеков (Зафар Полвонов, 81), Лутфулла Тўраев, Владимир Бубанья, Владислав Касминин, Йован Жокич, Жавлон Гусейнов, Вадим Чемиртан.
"Навбаҳор": Ботирали Эргашев, Остон Ўрунов, Аюбхон Номонов, Азизбек Турғунбоев, Ненад Иньяц (Азамат Алланиёзов, 86), Мирзоҳид Ғофуров, Аъзам Алиев (Дилшод Жабборов, 85), Давронбек Ҳошимов, Жаҳонгир Меҳмонов, Томислав Пайович, Дарко Станоевич.
8 март куни Олмалиқда Суперлига 2-тури доирасидаги учрашувда маҳаллий АГМК ва Наманганнинг “Навбаҳор” клублари ўзаро куч синашишди.
Олмалиқда бу йилги мавсумнинг очилиш маросими ҳам ўтказилиб, учрашувдан олдин ва танаффус пайтида “муҳаббат куйчиси” Анвар Санаев мухлисларга ўзининг дилрабо куй-қўшиқларини тақдим этди.
Шунингдек, Олмалиқ шаҳар ҳокими Мираъзам Миразимов мухлисларни янги мавсум билан қутлаб, ҳар икки жамоа вакилларига бу йил омад ёр бўлишини тилади.
Баҳснинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди. Ҳар икки жамоа аъзоларида бир қатор хавфли вазиятлар юзага келди. Жумладан, мезбонлардан Хуршидбек Мухторов, Владислав Касминин, “Навбаҳор”дан эса Мирзоҳид Ғофуров узоқ масофалардан дарвоза томон зарбалар йўллаб, дарвозабонларнинг ҳушёрлигини синаб кўришди. Лекин мазкур футболчиларнинг зарбаларига аниқлик етишмади.
Иккинчи бўлимни фаол бошлаган “лочинлар” 50-дақиқада ўз ниятларига етишди. Наманганликларнинг навбатдаги ҳужумларининг бирида мезбонлар ўз жарима майдончалари яқинида Азизбек Турғунбоевга нисбатан қўполлик ишлатишди. Белгиланган жарима зарбасини жабрланувчининг ўзи ажойиб тарзда амалга ошириб, учрашувдаги ҳисобни очди.
Шундан сўнг, табиийки, мезбонлар мувозанатни тиклаш учун ҳаракат қилишди. Виктор Кумиков ўйинда бурилиш ясаш учун таркибда ўзгаришларни амалга оширди. Шунингдек, Илҳом Мўминжонов ҳам янги кучларни майдонга туширди.
Таъкидлаш жоизки, ҳар икки мураббий ўйинчи алмаштириш бобида яхшигина мутахассис эканликларини намойиш этишди. Боиси, 82-дақиқада АГМК айнан захирадан майдонга туширилган футболчиларнинг фаолликлари эвазига ҳисобни тенглаштирди. Отабек Зокиров тўпни жуда чиройли усулда Зафар Полвоновга етказиб берди. Зафар боши билан Ботирали Эргашев қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олиб,мувозанатни тиклади.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда “лочинлар”нинг захирадан майдонга туширилган футболчиси Дилшод Жабборов Азизбек Турғунбоев томонидан бурчакдан оширилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллаб, ўз жамоасига жорий мавсумдаги илк ғалабани тақдим этди.
Илҳом Мўминжонов: "Футболчиларимиз аъло баҳога лойиқ"
АГМК - "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач ўтказилган матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ва энг яхши ўйинчи деб топилган Азизбек Турғунбоевлар ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди.
Илҳом Мўминжонов: - Бугун футболчиларимизга 10 баҳо қўйишга ҳаққимиз бор. Улар бугунги ғалаба учун бор куч ва имкониятларини ишга солиб, 10 баҳолик ўйин намойиш этишди. Учрашувда ирода ва футболчиларимизнинг ўз ишларига профессионал даражада ёндошганликлари учун ғалаба қозондик. Назаримда ортиқча таърифга ҳожат бўлмаса керак.

Азизбек Турғунбоев: - Гувоҳи бўлганингиздек, ўйин анча қийин бўлди. Олмалиқ шаҳрига уч очко олиш учун келгандик. Бу йилги чемпионатда ҳар бир очко олтинга тенг. Бугун бизни бевосита ўйингоҳда қўллаб-қувватлаш учун Намангандан келган мухлисларга ҳам раҳмат айтаман. Футболимизда ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Буни ортда қолган ўйинлар орқали сезиш қийин эмас.

{gallery}2-tur AGMK-NAVBAHOR{/gallery}

"Навбаҳор" ФК матбуот хизмати.