Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Жорий мавсумдан бошлаб, Ўзбекистон миллий чемпионати бутунлай ўзгача тартибда ўтказилмоқда. Тарихда илк марта чемпионатимиз титул ҳомийга эга бўлди. Қолаверса, Суперлига учрашувлари олдинги мавсумлар билан солиштирганда ташкилий жиҳатдан анча юқори даражада ўтказилмоқда, ўйинлар телевидение орқали кенг кўламда эфирга узатилмоқда.

Ўз ривожланиш тарихида янги босқични бошлаб олган Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси янада янги лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Хусусан, лига ва клубларнинг ҳомийлар билан яқиндан ишлаши ҳамда ўйинларнинг имкон қадар кенгроқ ёритилишини таъминлаш мақсадида

6 июль куни ЎФА биносида Суперлига клублари маркетинг ва матбуот хизмати бўлими ходимлари учун семинар ташкил этилди. Уни ПФЛ Маркетинг бўлими бошлиғи ўринбосари Бахтиёр Маметов, ПФЛ матбуот котиби Шерзод Ражабов ва ПФЛ матбуот хизмати етакчи мутахассиси Зоҳиржон Акрамхонов олиб боришди. Семинар давомида клубларнинг реклама ҳамда маркетинг соҳасида иш фаолиятини янада яхшилаш, ҳар бир клубнинг ҳомий ҳамда ҳамкорлар билан шартномалар имзолаш орқали ўз харажатларини қоплаш, даромад олиши бўйича таклиф ҳамда тавсиялар берилди. Жумладан, бу борада яхши иш олиб бораётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби маркетинг хизмати эътироф этилди. Шунингдек, интернетда MYCUJOOTV платформасида Суперлига учрашувларини трансляция қилишда қандай жиҳатларга эътибор қаратилиши лозимлиги тушунтирилди.  

Қолаверса, Pepsi Суперлига ўйинларининг матбуот томонидан ёритилишида замонавий ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланиш бўйича аниқ тавсиялар берилди.  

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.