Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

"Пахтакор" - "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Андрей Канчельскис ва посбонимиз Акбар Тўраевлар иштирок этишди.
- Яхши ўйин бўлди. Албатта натижа биз учун ижобий кўриниш олди. Кубок финалида ютқазгач "Пахтакор" футболчиларига руҳий томондан қийин эди. Нима бўлган тақдирда ҳам яхши таркибга ва ижрочиларга эга бўлган яхши жамоага қарши ўйнадик. Футболчиларимиздан хурсандман. Улар бугун борларини бериб катта иштиёқ билан ижобий натижа учун ҳаракат қилишди. Таркиб борасида айрим муаммоларга дуч келганимиз сабабли учрашув қайдномасида захирадан атиги уч нафар майдон ўйинчилари жой олишди холос. Қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар, мақсад сари интилмоқдамиз. Олдинги учрашувга қараганда бугун ҳимояда анча тартибли ўйин кўрсатдик. Муаммолар бор эди. Шунга қарамай, иккита имкониятда гол уришимиз мумкин эди. Остон Ўрунов ва Сардор Сулаймоновлар вазиятлардан фойдалана олишмади. Бир сўз билан айтганда бор кучларини бериб ўйнашгани учун йигитларга миннатдорчилик билдираман.
Шерзод Каримов олдинги учрашувда жароҳат билан тўп сурганди. Мирзоҳид Ғофуровни эса эски жароҳати безовта қилиб қолди. Дарко Никач эса ўзига бўлган талабни пасайтириб юборганлиги сабабли ёшлар жамоаси таркибига ўтказилди. У айни пайтда “Навбаҳор” жамоаси талабига жавоб бермаяпти.
Акбар Тўраев (“Навбаҳор” жамоаси дарвозабони): - Қийин ўйин бўлди. Жанговор дуранг десак ҳам бўлади. Болларга раҳмат айтаман. Улар ҳимояда ишончли ҳаракат қилишди. Шунинг самараси ўлароқ дарвозамиз дахлсизлигини таъминлай олдик. "Пахтакор" жамоасига кейинги ўйинларда омад тилайман.

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Пах Нав

Суперлига 28-турида Тошкентда “Пахтакор” меҳмони бўлган жамоамиз сафардан муҳим очко билан қайтди. Мазкур учрашув олдидан таркибда бир қатор муаммолар юзага келганлигини айтиб ўтиш жоиз. Азамат Алланиёзов, Ботирали Эргашевлар анча вақтдан бери жароҳат сабабли “Навбаҳор”га ёрдам бера олишмаётганди. “Пахтакор”га қарши баҳс олдидан Шерзод Каримов ва Мирзоҳид Ғофуровлар ҳам жароҳат туфайли сафдан чиқишди. Шунингдек, Дарко Станоевичда ҳам кичик жароҳат борлиги сабабли у ҳам Тошкентда майдонга туша олмаслиги аён бўлганди. Черногориялик ҳужумчи Дарко Никач эса спорт маҳоратини тушириб юборганлиги сабабли мураббийлар қарорига кўра ёшлар таркибига ўтказилганди. Кучли рақибга қарши баҳс олдидан юзага келган муаммолар Канчельскисга қўшимча ташвишларни келтириб чиқарганди.
Рақиб ва таркибдаги муаммолардан келиб чиққан ҳолда жамоамиз учрашувда бу сафар ҳам асосий эътиборни ҳимояга қаратди. Тошкентликлар эса ўйин бошидан ташаббусни ўз қўлларига олган ҳолда ҳаракат қилишди. Шунга қарамай, ўйиндаги дастлабки хавфли вазият 26-дақиқада кузатилди. Жалолиддин Машариповнинг чамаси 12 метрлардан тепган тўпи дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Кейинги вақт давомида ҳам “Пахтакор” ҳужумкорликни бир зум бўлсада сусайтирмасликка эътибор қаратди. Мезбонларнинг ҳужумларига Азизбек Турғунбоев жарима зарбасини амалга ошириш орқали жавоб қайтарди. Лекин, зарба у қадар кучли бўлмаганлиги сабабли Суюнов тўпни ушлаб олди. Биринчи бўлим охирларида Тиаго Безерра ва Исмоил Гонсалвешларда ҳам гол уриш учун имкониятларидан фойдалана олишмади.
Иккинчи бўлим бошларида Остон Ўрунов қарши ҳужумда Элдор Суюнов билан ёлғиз қолганди. Аммо, рақиб посбони маҳоратини намойиш этиб, голга имкон бермади. Учрашувнинг қолган вақти давомида ҳам “Пахтакор” футболчиларининг устунликлари сезилди. Футболчиларимиз дарвоза дахлсизлигини таъминлаш мақсадида ҳимояда бехато ўйнашга интилишган бўлса мезбонлар ҳужумлар ташкил этишди. Майдон эгалари ҳужумларини бартараф этишда ҳимоячилариз ва дарвозабон Акбар Тўраевлар маҳоратларини ишга солишди. Айниқса посбонимиз нақд учта вазиятда ажойиб сейвларни кўрсатиб, дарвозаси дахлсизлигини таъминлай олди. Айнан шу сабабли Тўраев учрашув қаҳрамони номига лойиқ кўрилди. Айрим вазиятларда эса “Пахтакор” футболчилари якуний зарбани беришда хатоликка йўл қўйишди. Шу тариқа бир қатор муаммоларга қарамай меҳмонда муҳим очкони қўлга киритишга эришдик.

“Пахтакор” - “Навбаҳор” - 0:0. 1 ноябрь. Тошкент. “Пахтакор” ўйингоҳи. 6374 томошабин.
Ҳакамлар: В.Серазетдинов, Равил Шояҳметов, Александр Буров, Абдурашид Ҳудойберганов. 
Назоратчи - Бахтиёр Тоғаев.
Комиссар - Маъмур Саидқосимов.
"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Фарруҳ Сайфиев, Марко Симич, Шерзод Аъзамов (Егор Кримец, 33), Акмал Шораҳмедов, Жаҳонгир Аҳмадов (Жамшид Искандеров, 80), Дилшод Раҳматуллаев, Жалолиддин Машарипов, Драган Черан, Исмоил Гонсалвеш (Жасур Яхшибоев, 69), Тиаго Безерра.
"Навбаҳор": Акбар Тўраев, Игорь Голбан, Остон Ўрунов, Аюбхон Нўъмонов, Дилшод Жабборов, Азизбек Турғунбоев (Томислав Пайович, 89), Илҳом Бойдедаев, Аъзам Алиев, Рўзимбой Аҳмедов (Сардор Сулаймонов, 68), Даврон Ҳошимов, Жаҳонгир Меҳмонов.
Огоҳлантиришлар: Ж.Машарипов (56), Ж.Искандеров (82) - А.Турғунбоев (40), И.Голбан (51), А.Тўраев (90+5).