PFС PFС PFС

  • Асосий
  • Янгиликлар
    • Клуб янгиликлари
    • Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари
  • Жамоа
    • Раҳбарият
    • Мураббийлар штаби
    • Асосий таркиб
    • Ёшлар таркиби
    • Аёллар жамоаси
    • Футзал жамоаси
  • Клуб
    • Клуб тарихи
    • Стадион
    • Ютуқлар
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Интервьюлар
    • Онлайн
  • Академия
    • Академия ҳақида
    • U-18
    • U-16
    • U-14
    • U-12
  • Алоқа
  • Суперлига
    • Ўйинлар
    • Натижалар
    • Турнир жадвали
    • Жамоалар
  • Ўзбекистон кубоги
    • Ўйинлар
    • Натижалар

Клуб янгиликлари

Исломбек Исмоилов: “Ўйин жанговар руҳда кечди”

17 апреля 2021
Кўрилган: 142
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Coca Cola Суперлига 6-туридан ўрин олган “Навбаҳор” - “Турон” (0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида яйпанликлар устози Исломбек Исмоилов иштирок этиб, ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ассалому алайкум! Барчани кириб келган Рамазон ойи билан табриклайман. Бугун дуранг адолатли натижа бўлди. Ҳар икки жамоада бир қатор вазиятлар юзага келган яралган бўлсада, улардан фойдалана олишмади. Гарчи ўйин мухлисларсиз ўтган бўлсада, у анча жанговар руҳда кечди.

- “Турон”га бугунги баҳсда ўйиннинг мухлисларсиз кечганлиги ҳам қўл келдими?

- “Навбаҳор” доимо ўз уйида рақибларига жиддий қийинчилик туғдиради, чунки жамоанинг мухлислари яхши қўллаб-қувватлашади. Балки бу ҳам жамоанинг ўйинига таъсир ўтказгандир, лекин барибир, майдонда асосий ишни футболчилар бажаришади. Бугунги ўйинга яккакурашларга бой тарзда кечди. Ҳар икки жамоага очко сув ва ҳаводек зарур эди. Бизгаям, мезбонларга ҳам ғалаба керак эди. Шу боис, ҳар икки жамоа эҳтиёткорлик билан тўп суришди.

- Футболчилар кўрсатмаларингизни неча фоизга бажаришяпти?

- Жамоа йиллар давомида шаклланади, бунинг учун вақт керак. Жамоада кўплаб легионерлар бор, тил борасида муаммо бор. Футбол - бу мулоқот, футболчилар майдонда ўзаро мулоқот қилиб ўйнашлари керак. Шу масалада бироз муаммо туғилмоқда. Бугунги асосий вазифамиз гол ўтказиб юбормаслик эди, буни бажардик. Лекин иккинчи вазифа гол уришни уддалай олмадик.

- Ўйин сўнггида “Турон”да учта хавфли вазият юзага келди. Шу тарафдан олиб қараганда, дуранг натижадан қониқдингизми?   

- Тўғри, бугун ёш футболчиларни майдонга туширдик. Асилбек Қаюмов Суперлигада дебют қилди, аста-секин ўз ўйинини топиб олади. Билолхон Тошмирзаев ҳақида ҳам шундай фикр билдиришим мумкин. Бу футболчилар шу кунгача Суперлига ҳавосини кўришмаган, лекин вақт ўтгани сари элитага кўникиб олишади. 

Исломбек Исмоилов расми 1 16.04.21

- Ганалик ҳужумчи Кваме Карикарининг алиштирилишига нима сабаб бўлди?

- Карикарини алмаштиришимизга сабаб, ўйин давомида кўрдикки, ҳар икки жамоа асосий эътибор узун узатмаларга қаратди. Бизнинг футболчилар иккинчи қаватдаги курашларда ютқазишди. Карикари Азимжон Аҳмедов билан яккакурашларда ютқазди. Шунинг учун уни алмаштирдик.

- Бугун “Турон” таркибида икки нафар наманганлик футболчи (Акмал Ортиқов ва Билолхон  Тошмирзаев) майдонга тушишди. Яна ики нафар наманганлик ўйинчилар – Ғиёсжон Комилов ва Жаҳонгир Меҳмонов эса ўйнашмади. Бунинг сабаби нимада?   

- Ғиёсжон Комиловда жароҳат бор эди. Жаҳонгир Меҳмоновни эса бугунги ўйиндаги ҳолатдан келиб чиқиб, майдонга туширмадик, бошқа футболчиларимизга имконият бердик. Меҳмонов тажрибали футболчи, унинг кейинги ўйинларда фойдаси тегишига ишонаман.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.  

Виктор Жалилов: “Мухлислардан ёмон ўйин учун узр сўрайман”

17 апреля 2021
Кўрилган: 143
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Coca Cola Суперлига 6-туридан ўрин олган “Навбаҳор” - “Турон” (0:0) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “лочинлар” устози Виктор Жалилов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Биринчи навбатда, мухлисларимиздан бугунги учрашув учун узр сўрамоқчиман. Жуда ёмон ўйин ўтказдик. Жорий мавсумда бундай ёмон ўйин ўтказмагандик.Мухлислардан қониқарсиз натижа ва ёмон ўйин учун яна бир марта кечирим сўрайман.Албатта, бу ҳолатимиз яхши эмаслигимиздан далолат. Тўпни йўқотишдан қўрқиш, тўп ўтказиб юборишдан ҳайиқиш кузатилмоқда. Йигитлар “Локомотив”, “Насаф”, АГМК ва “Пахтакор” жамоалари билан бўлган баҳсларда намойиш этишган ўйинни кўрсата олишмади. Ўша учрашувларда шогирдларим жамоавий ўйинни яхши йўлга қўйган ҳолда, тўп суришганди. Бугунги учрашувда эса бундай ўйин намойиш этилмади. Буларнинг барчаси руҳий ҳолат билан боғлиқ деб ўйлайман.

- Гарчи “Навбаҳор” аутсайдер жамоага қарши  майдонга тушган бўлсада, рақиб яхши ўйин намойиш эта олди. Жамоага ғалаба қозониш учун нима етишмади?

- Рақиб яхши шаклланган жамоа. Яйпанликлар “Сўғдиёна” билан ўйинда можароли гол ўтказиб юборишганди, “Локомотив”га қарши кечган баҳсда эса ғалабани бой беришганди. “Турон”даги ташкилотчилик ва ўйиндан келиб чиқсак, унинг ҳозир эгаллаб турган ўрни ўзига мос эмас. Албатта, бугунги хатоларни ўрганиб чиқамиз, камчиликларни бартараф этамиз. Жамоамизнинг учта ўйиндан буён ғалаба қозонмаётгани, ишончнинг йўқолаётганидан далолат. Бу руҳий ҳолат билан боғлиқ. Агар бугун дарвозабонимизнинг мустаҳкам ўйини бўлмаганда, ютқазишимиз ҳам мумкин эди. 

Виктор Жалилов расми 1 16.04.21

- “Навбаҳор” футболчилари қачон ўз спорт  формаларини тиклаб, яхши ўйин намойиш этишади?  

- АГМК ва “Пахтакор”га қарши кечган ўйинлардан кейин футболчиларимизнинг ўзига ишончи ортишига умид қилгандик. Афсуски, футболчиларимизда ўзларига ишонч етишмаяпти. Бу мени ҳам ҳайрон қолдирмоқда. Ўрта чизиқ ва ҳужум чизиғи вакиллари негадир ўзларини кўрсата олишмаяпти.

- Жамоа ҳужумчиларининг намойиш этаётган ўйинлари борасида нима дея оласиз?  

- Ҳужумчилар масаласидаги саволга вазиятнинг ўзи жавоб бериб турибди.

6 та ўйинда ўйиндан атиги 2 та гол урдик. Голларга Эҳсони Паншанбе ва Исломбек Исоқжонов муаллифлик қилишди. Қолган голлар эса пенальтидан урилди. Шундан ҳам муаммо кўлами қандайлигини билиб олиш мумкин.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.   

Жамоамиздан нурсиз дуранг

16 апреля 2021
Кўрилган: 76
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

“Навбаҳор” – “Турон” – 0:0

Наманган. “Марказий” ўйингоҳ.

Ҳакамлар: Абдурашид Худойберганов, Олимжон Абдувосилов, Александр Сидоров, Ҳусан Музаффаров.

Назоратчи: Валентин Коваленко.

Комиссар: Бекзод Арипов.

“Навбаҳор”: 1.Ўткир Юсупов, 5.Хушнудбек Авилов, 7.Азимжон Аҳмедов,  9.Иван Соловьёв, 10.Қувондиқ Рўзиев, 18.Баҳром Абдураҳимов (25.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 76), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22.Игорь Голбан, 67.Марко Путинчанин, 70.Аббосжон Ғуломов (17.Эҳсони Паншанбе,46), 88.Славиша Стоянович (95.Забиҳилло Ўринбоев, 53).

“Турон”: 87.Акмал Ортиқов, 2.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, 3.Давронбек Умиров, 4.Аслиддин Тоштемиров, 7.Кваме Ампонса Карикари (11.Асилбек Қаюмов,56), 17.Музаффар Музаффаров, 18.Фозил Мусаев, 19.Владислав Касминин, 22.Абдулазизхон Абдурашидов (77.Билолхон Тошмирзаев, 67), 23.Абдураҳмон Абдулҳақов (30.Синиша Бабич,79), 55.Даян Поневич.

Огоҳлантиришлар: С.Стоянович (36), М.Ғофуров (66) – А.Абдулҳақов (7), Д.Умиров (9), Д.Поневич (47), А.Қаюмов (90+3).  

Навбаҳор Турон ўйини расмлари 1

 Coca Cola Суперлига 6-туридан ўрин олган баҳсда жамоамиз ўз майдонида Яйпаннинг “Турон” клубини қабул қилди.

Мазкур ўйин арафасида “лочинлар” устози Виктор Жалилов  таркиб борасида бироз муаммога дуч келди. Боиси, ҳисобларидаги сариқ карточкалари тўрттага етганлиги боис, тажрибали ҳимоячи Даврон Ҳошимов ва ярим ҳимоячи Исломбек Исоқжонов майдонга туша олишмасди. Натижада Виктор Романович таркибда бироз ўзгариш қилишга мажбур бўлди. Бошланғич таркибдан Хушнудбек Авилов ҳамда Аббос Ғуломов жой олишди.  

Учрашувнинг илк дақиқаларидан устунликни ўз қўлига олишга интилган майдон эгалари рақиб дарвозаси олдида бир қатор хавфли вазиятларни юзага келтира бошлашди. Жумладан, чап қанотдан уюштирилган ҳужумда Баҳром Абдураҳимовнинг зарбасига бироз аниқлик етишмаган бўлса, Хушнудбек Авиловнинг ўнг қанотдан йўллаган узатмасидан кейин тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди. Баҳснинг 22-дақиқасида мезбонларда ҳисобни очиш учун ажойиб имконият юзага келди. Ўша вазиятда жамоамизнинг россиялик ярим ҳимоячиси Иван Соловьёвнинг зарбасидан сўнг, тўп дарвозанинг икки устунига тегиб қайтди ва якунда тўпга “”Турон” дарвозабони Акмал Ортиқов эга чиқди. 

Навбаҳор Турон ўйини расмлари 2

Меҳмонлардан эса Музаффар Музаффаровнинг жарима зарбаси ноаниқ чиққан бўлса, ганалик ҳужумчи Кваме Карикари қулай имкониятдан фойдалана олмади.

Натижада жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобида чиқиб кетишди. 

Навбаҳор Турон ўйини расмлари 3

Иккинчи бўлимни ҳам фаол тарзда бошлаган Виктор Жалилов шогирдлари 50-дақиқада ажойиб ҳужум уюштиришди. Аммо сўнгги паллада Қувондиқ Рўзиевнинг зарбасига аниқлик етишмади. Шунингдек, мезбонларнинг яна бир ҳужуми пайтида сербиялик ҳужумчи Славиша Стояновичнинг зарбаси кучсиз чиқди.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида бироз фаоллашган меҳмонлар жамоамиз дарвозаси олдида хавфли вазиятлар яратишга интилишди. Яйпанликларнинг ҳужумларидан бирида захирадан майдонга туширилган ёш ҳужумчи  Билолхон Тошмирзаевнинг кучли зарбасидан сўнг, тўпни мезбонлар дарвозабони Ўткир Юсупов қайтаришга муваффақ бўлди. 

Навбаҳор Турон ўйини расмлари 4

Учрашувнинг ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтида жамоамизнинг сербиялик ярим ҳимоячиси Марко Путинчаниннинг зарбасига бироз аниқлик етишмади.

Натижада учрашув нурсиз дуранг – 0:0 ҳисобида якунланди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.  

Эҳсони Паншанбе: “Мухлисларнинг мададларини ҳис этган ҳолда ўйнаймиз”

16 апреля 2021
Кўрилган: 137
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Coca Cola Суперлига 6-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Турон” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг тожикистонлик маҳоратли ярим ҳимоячиси Эҳсони Паншанбе бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бўлажак рақибимиз “Турон” Суперлиганинг янги иштирокчиси ва турнир жадвали аутсайдери бўлса-да, ҳар бир рақибга ҳурмат билан қараш лозим.

Боиси, рақибни менсимаслик яхшиликка олиб келмайди. Сўнгги ўйинларда ижобий натижага эриша олмадик. Шу боис, бўлажак баҳсда ғалаба қозониш учун барча имкониятимизни ишга соламиз. 

Эҳсони Паншанбе расми 1 16.04.21

Мазкур ўйин мухлисларсиз ўтказилиши боис, жамоамизга ойнаи жаҳон орқали мухлислик қиладиган барча ишқибозларнинг ғойибона қўллаб-қувватлашлари ва мададларини ҳис этган ҳолда, тўп суриб, уларга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз.

Учрашув кескин курашлар остида, қизиқарли кечади, деган умиддаман. Таъкидлаганимдек, майдонга ғалаба иштиёқида тушиб, мухлисларга қувонч улашамиз, деган умиддаман.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.  

Танишинг, рақибимиз!

15 апреля 2021
Кўрилган: 167
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Coca Cola Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган баҳсда “Навбаҳор” ўз майдонида Яйпаннинг “Турон” клубини қабул қилади.

“Турон” Суперлиганинг янги аъзоси бўлганлиги сабабли, мазкур жамоа ҳақида батафсил тўхталиб ўтишни маъқул деб топдик.  

Превью расми. Навбаҳор Туронга

2017 йил 5 май санасида ташкил этилган клуб илк мавсумидаёқ Фарғона вилоят чемпионати ғолибига айланди ва Биринчи лигага ўтиш турнирида муваффақият қозониб, 2018 йили Биринчи лигада иштирок этди.

Яйпанликлар Биринчи лигада ҳам дастлабки мавсумдаёқ 1-ўринни эгаллаб,   Про-лигага йўл олишди.

2019 йили Про-лиганинг “В” гуруҳида иштирок этган “Турон” мазкур гуруҳ ғолиби бўлган ҳолда, “А” гуруҳига йўл олди.

Ўтган мавсумда Про-лига “А” гуруҳи ғолибига айланган яйпанликлар жорий мавсумдан Coca Cola Cуперлигасида қатнашишмоқда.

Жамоани ёш мураббий Исломбек Исмоилов бошқармоқда. “Турон” ортда қолган 5 та тур давомида ўз майдонида “Қўқон - 1912” (1:2), “Локомотив” (2:2) клубларини қабул қилган ҳолда, сафарда “Сўғдиёна” (0:1) ҳамда “Насаф” (0:4) жамоалари меҳмони бўлиб, 1 дуранг ва 3 та мағлубиятни қайд этиб, айни пайтда турнир жадвалининг сўнгги поғонасини банд этиб турибди.

Тақвимга кўра, Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган баҳсда яйпанликлар ўз майдонларида АГМКни қабул қилишлари лозим эди. Аммо олмалиқликлар Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида иштирок этишлари боис, мазкур ўйин бошқа муддатга қолдирилди ҳамда 10 май куни бўлиб ўтади.   

“Навбаҳор” – “Турон” баҳси 16 апрель куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда соат 18:05 да старт олади.

Бўлажак баҳсда жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.  

  • Биринчиси
  • Аввалги
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 6
  • 7
  • 8
  • 9
  • 10
  • Кейинги
  • Охирги

Сўнгги хабарлар

“Навбаҳор” – “Оқ-тепа” баҳсини Лутфуллин бошқаради
Жамоамиз машғулотни давом эттирди
Фарм жамоамиздан чиройли “камбэк”
МТРК автомобили таъмирлаб берилди
Аёллар жамоамиз мавсумни дуранг билан бошлади
Исломбек Исмоилов: “Ўйин жанговар руҳда кечди”
Виктор Жалилов: “Мухлислардан ёмон ўйин учун узр сўрайман”
Жамоамиздан нурсиз дуранг
Copyright© 2018 PFC "Navbahor"
Рейтинг@Mail.ru   Яндекс.Метрика   NISD.Uz sayt ishlab chiqaruvchi
  • Асосий
  • Янгиликлар
    • Клуб янгиликлари
    • Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари
  • Жамоа
    • Раҳбарият
    • Мураббийлар штаби
    • Асосий таркиб
    • Ёшлар таркиби
    • Аёллар жамоаси
    • Футзал жамоаси
  • Клуб
    • Клуб тарихи
    • Стадион
    • Ютуқлар
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Интервьюлар
    • Онлайн
  • Академия
    • Академия ҳақида
    • U-18
    • U-16
    • U-14
    • U-12
  • Алоқа