PFС PFС PFС

  • Асосий
  • Янгиликлар
    • Клуб янгиликлари
    • Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари
  • Жамоа
    • Раҳбарият
    • Мураббийлар штаби
    • Асосий таркиб
    • Ёшлар таркиби
    • Аёллар жамоаси
    • Футзал жамоаси
  • Клуб
    • Клуб тарихи
    • Стадион
    • Ютуқлар
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Интервьюлар
    • Онлайн
  • Академия
    • Академия ҳақида
    • U-18
    • U-16
    • U-14
    • U-12
  • Алоқа
  • Суперлига
    • Ўйинлар
    • Натижалар
    • Турнир жадвали
    • Жамоалар
  • Ўзбекистон кубоги
    • Ўйинлар
    • Натижалар

Клуб янгиликлари

Ўртоқлик баҳсида дуранг

27 марта 2021
Кўрилган: 138
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўқув-машғулот йиғини муносабати билан Coca Cola Суперлигада бироз танаффус юзага келди. Футболчиларнинг ўйин амалиётларини йўқотмаслик мақсадида, бугун Тошкентдаги “Локомотив” стадионида “Навбаҳор” “Локомотив”га қарши ўртоқлик баҳси ўтказди. Мазкур ўйинда дуранг – 2:2 ҳисоби қайд этилди. 

Локомотив Навбаҳор ўйини расмлари 1 27.03.21

Ушбу баҳсда жамоамиз таркибида қуйидаги футболчилар ҳаракат қилишди: Ўткир Юсупов, Даврон Ҳошимов, Игорь Голбан, Никола Тасич, Фарҳод Мираҳматов, Эҳсони Паншанбе, Қувондиқ Рўзиев, Аббос Ғуломов, Исломбек Исоқжонов, Славиша Стоянович, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев.

Захирадан майдонга тушганлар: Раҳимжон Давронов, Забиҳилло Ўринбоев, Сардор Теляков, Илҳом Алибоев, Хушнуд Авилов, Ҳожиакбар Юнусов, Мирзоҳид Мирзамаҳмудов, Шерзод Ғуломжонов, Баҳром Абдураҳимов.

Голларга “темирйўлчилардан” Ислом Рашидхонов ва Диёр Туропов, жамоамиздан эса Исломбек Исоқжонов ҳамда Забиҳилло Ўринбоев муаллифлик қилишди. 

Локомотив Навбаҳор ўйини расмлари 2 27.03.21

Таъкидлаш жоизки, “Локомотив” танаффусга 2:1 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетганди.

Иккинчи бўлимда ҳужумкорликни кучайтирган “лочинлар” захирадан майдонга тушган Забиҳилло Ўринбоевнинг голидан сўнг, мувозанатни тиклашга муваффақ бўлишди ва якунда дурангга имзо чекишди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.     

“Навбаҳор” мураббийлари таҳсил олишмоқда

27 марта 2021
Кўрилган: 113
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Айни кунларда Тошкент шаҳрида ОФКнинг “А” лицензияси бўйича мураббийлик курсларининг 1-модули бўлиб ўтмоқда. Мазкур курсда инструкторлик вазифасини тажрибали мутахассис Ислом Аҳмедов бажармоқда. Унга Сергей Арсланов ассистентлик қилмоқда. Координаторлик вазифаси эса Ф.Раҳманов зиммасига юклатилган. 

А лицензияси расми 1

24 нафар мураббий таҳсил олаётган курсларда “Навбаҳор”  жамоаси мураббийлар штабидан ўрин олган Шерзод Жўраев ва Денис Тойменцовлар ҳам таҳсил олишмоқда. 

А лицензияси расми 3

29 мартгача давом этадиган ўқув курсда мураббийларга назарий ва жисмоний машғулотлар ўргатилади. Имтиҳонларни муваффақиятли топширган номзодлар уч йилга мўлжалланган ОФКнинг мураббийлик бўйича “А” лицензиясини қўлга киритишади.

Манба: НФА матбуот хизмати. 

Азимжон Аҳмедов: “Мураббий қайси жойга қўйса, ўша жойда ўйнашга тайёрман”

27 марта 2021
Кўрилган: 80
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Наманганда 26 март куни ўтказилган  Ўзбекистон – Гана (2:1) терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг, мазкур учрашувнинг фаол футболчиларидан бири, “Навбаҳор” сардори Азимжон Аҳмедов микст-зонада champiohat.asia сайти мухбирига бўлиб ўтган ўйин борасида қисқача ўз фикрини билдириб, жумладан, шундай деди:

- Ўйин яхши ўтди. Айниқса, стадиондаги муҳит ажойиб бўлди. Терма жамоада барибир ҳаяжон бўлди, лекин, Худога шукр, ғалаба қозондик. Ироқ терма жамоасига қарши кечадиган баҳс, шунингдек, ёзда ўтказиладиган  расмий ўйинларда ҳам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. 

Азимжон Аҳмедов расми 11

“Навбаҳор”да ҳам марказий ҳимояда ўйнаяпман. Анча ўрганиб қолдим. Мураббий мени қайси жойга қўйса ўша ерда ўйнашга тайёрман. Фойдам тегса бўлди.  

“Навбаҳор” ПФК раҳбари эътироф этилди

27 марта 2021
Кўрилган: 96
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Наманганда 26 март куни ўтказилган Ўзбекистон- Гана (2:1) терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг, Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов вилоятимиз масъуллари билан эсдалик учун суратга тушишди.    

Саматов расми 11

Равшан Эрматов мазкур жараёнда ушбу учрашувни ташкиллаштиришга катта ҳисса қўшган   Наманган вилояти ҳокими Шавкат Шокиржанович Абдураззақов, “Навбаҳор” ПФК президенти  Отабек Арифович Саматов, шунингдек, Наманган аҳлига ЎФА номидан миннатдорчилик билдириб,  Отабек Саматов Наманган футболини ривожлантириш йўлида тинимсиз меҳнат қилаётганлиги ва фидойи инсонлигини таъкидлаб ўтди.

Биз Равшан Эрматовнинг мазкур эътирофидан хурсандмиз ҳамда клубимиз раҳбарига Наманган футболини ривожлантиришда куч-қувват тилаб қоламиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

 

Шавкат Абдураззоқов: ”Вилоятимиз футболидаги тарихий воқеа гувоҳига айландик”

26 марта 2021
Кўрилган: 436
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззақов бугун Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Гана миллий терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан (2:1) сўнг ўзбекистонлик барча футбол мухлисларини самимий табриклади:

- Бугун миллионлар ўйинининг ашаддий ва фидойи мухлисларига эга бўлган Наманганда катта байрам - катта футбол тантанаси бўлиб ўтди. Вилоятимиз футболидаги тарихий воқеа гувоҳига айландик. Яъни, футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги ўртоқлик ўйини илк марта Наманганда ўтказилди. 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқич баҳсларига қизғин тайёргарлик кўраётган мамлакатимиз бош жамоаси иштирокидаги ўйинлар ҳар доим мухлислар диққат марказида туради, уни жиддий қизиқиш билан кузатамиз. Шуни инобатга олган ҳолда, бугунги ўйин нафақат наманганлик, балки бутун водийлик мухлислар учун ўзига хос совға бўлди, дейиш мумкин.

Шавкат Абдураззоқов расми 1

Фурсатдан фойдаланиб, мамлакатимиздаги барча футболсевар мухлисларни бугунги ғалаба билан табриклайман. Шунингдек, ўзимнинг номимдан ва футболсевар Наманган халқи номидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбариятига бугунги Гана терма жамоаси билан ўтказилган халқаро ўртоқлик ўйини мезбонлигини Наманганга топширишда кўрсатилган амалий ёрдам учун миннатдорлик билдираман. Бу – бошланиши, насиб қилса, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокидаги расмий ўйинлар ҳам Наманганда ўтказилади ва биргаликда шундай катта футбол байрамларидан баҳраманд бўламиз. Бугунги ўйин ташкилотчилиги, стадиондаги ажойиб муҳит Наманган вилояти мамлакатимиз бош жамоаси иштирокидаги расмий ўйинларга ҳам бемалол мезбонлик қила олишини яна бир карра исботлади.

Бугунги рақибимиз - Гана терма жамоасига ҳам жорий йил ўз олдиларига қўйган мақсадларига эришишларида тилакдошман. Ўзбекистон Футбол ассоциацияси раҳбарияти, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига халқаро мусобақалардаги курашларга бой ўйинларда куч-қувват, муваффақият, омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаб қоламан, - деди вилоятимиз раҳбари.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати. 

  • Биринчиси
  • Аввалги
  • 5
  • 6
  • 7
  • 8
  • 9
  • 10
  • 11
  • 12
  • 13
  • 14
  • Кейинги
  • Охирги

Сўнгги хабарлар

“Навбаҳор” – “Оқ-тепа” баҳсини Лутфуллин бошқаради
Жамоамиз машғулотни давом эттирди
Фарм жамоамиздан чиройли “камбэк”
МТРК автомобили таъмирлаб берилди
Аёллар жамоамиз мавсумни дуранг билан бошлади
Исломбек Исмоилов: “Ўйин жанговар руҳда кечди”
Виктор Жалилов: “Мухлислардан ёмон ўйин учун узр сўрайман”
Жамоамиздан нурсиз дуранг
Copyright© 2018 PFC "Navbahor"
Рейтинг@Mail.ru   Яндекс.Метрика   NISD.Uz sayt ishlab chiqaruvchi
  • Асосий
  • Янгиликлар
    • Клуб янгиликлари
    • Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари
  • Жамоа
    • Раҳбарият
    • Мураббийлар штаби
    • Асосий таркиб
    • Ёшлар таркиби
    • Аёллар жамоаси
    • Футзал жамоаси
  • Клуб
    • Клуб тарихи
    • Стадион
    • Ютуқлар
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Интервьюлар
    • Онлайн
  • Академия
    • Академия ҳақида
    • U-18
    • U-16
    • U-14
    • U-12
  • Алоқа