PFС PFС PFС

  • Асосий
  • Янгиликлар
    • Клуб янгиликлари
    • Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари
  • Жамоа
    • Раҳбарият
    • Мураббийлар штаби
    • Асосий таркиб
    • Ёшлар таркиби
    • Аёллар жамоаси
    • Футзал жамоаси
  • Клуб
    • Клуб тарихи
    • Стадион
    • Ютуқлар
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Интервьюлар
    • Онлайн
  • Академия
    • Академия ҳақида
    • U-18
    • U-16
    • U-14
    • U-12
  • Алоқа
  • Суперлига
    • Ўйинлар
    • Натижалар
    • Турнир жадвали
    • Жамоалар
  • Ўзбекистон кубоги
    • Ўйинлар
    • Натижалар

Клуб янгиликлари

Азимжон Аҳмедов: “Наманганлик мухлислар юртимизда тенгсиз эканликларини яна бир карра исботлашди”

01 апреля 2021
Кўрилган: 197
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 22-30 март оралиғига белгиланган ФИФА кунлари доирасида Гана (2:1) ва Ироқ (0:1) терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувлари ўтказди. Мазкур ўйинларда узоқ танаффусдан сўнг яна миллий жамоа либосини кийган “Навбаҳор” сардори Азимжон Аҳмедов майдонда тўлиқ – 90 дақиқа  ҳаракат қилди.

Наманганда бўлиб ўтган ва бош жамоамизнинг ажойиб ғалабаси билан якунланган баҳсдан сўнг, “ИнтерФутбол” газетаси мухбири “лочинлар” сардоридан интервью олди. Қуйида ушбу интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Азимжон, мана, маълум танаффусдан кейин яна миллий жамоа сафида майдонга тушдингиз. Таассуротлар қандай?

- Ажойиб, албатта. Ҳар қандай футболчи учун мамлакат бош жамоасидан чақирув олиш - шараф. Худо хоҳласа, ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.

- Гана термасига қарши кечган ўйин юзасидан умумий фикрингиз...

- Бетакрор муҳит, ажойиб ўйин. Айниқса, стадион трибуналарида юзага келган манзара йигитларни майдонда катта иштиёқ билан тўп суришга ундади. Наманганлик мухлислар юртимизда тенгсиз эканликларини яна бир карра исботлашди. Фурсатдан фойдаланиб, терма жамоа аъзолари номидан уларга миннатдорчилик билдираман. 

Азимжон Аҳмедов расми 11 Гана билан ўйиндаги

- Марказий ҳимояда тўп тепаётганингиз борасида кўп саволлар берилди. Эҳтимол, позициянгизнинг ўзгаргани ҳам миллий жамоадан чақирув олишингизга замин яратгандир...

- Балки шундайдир. Биласизми, олдин ҳам ҳимояда ўйнаганман. Эҳтимол, мураббийлар орқа чизиқдаги ҳаракатларимга қараб, яна терма жамоага чақиришгандир. Очиғи, мураббийларнинг қарорига ҳеч қандай эътирозим йўқ. Улар қайси чизиққа қўйишса, ўша жойда ўйнашга тайёрман. Муҳими, жамоага нафим тегса, бас.

- Терма жамоа сардори, акангиз Одил Аҳмедов маълум сабаблар туфайли бу сафар йиғинга чақирилмади. Турли миш-мишларга қараганда, Одил иккинчи даврадан “Навбаҳор”да ўйнаши мумкин экан. Бу каби гап-сўзларга ойдинлик кирита оласизми?

- Ҳа, акам бу сафар терма жамоа йиғинида қатнашолмади. Афсус, шундай бўлиб қолди. Унинг “Навбаҳор”га келиши ҳақида гапирсам, шундай нияти йўқ эмас. Лекин ўтиш жорий йил амалга ошадими ёки кейинроқ - буни вақт кўрсатади.

- Игорь Голбаннинг терма жамоага чақирилмагани сизни ҳайрон қолдирмадими?

- Тўғриси, уни чақиришларини кутгандим. Умид қиламанки, кейинги йиғинларда Голбан билан бирга иштирок этамиз.

- Энди “Навбаҳор” ҳақида: айрим мухлислар ва ташқи кучларнинг клуб ички муҳитига салбий таъсир ўтказаётгани ҳақида эшитдик. Жамоа сардори сифатида бу масалада нима дея оласиз?

- Ишонинг, “Навбаҳор”да ички муҳит аъло даражада! Барча бир-бири билан келишиб, тушуниб олди. Ҳаммаси зўр!

- “Навбаҳор” ўз уйида “Сўғдиёна” ва “Насаф”га қарши учрашувларда қимматли очколарни йўқотди, лекин сафарда “Локомотив”ни мағлубиятга учратди. Жамоанинг жонкуяр мухлислари қаршисида ғалаба қозонишига нима халақит берди?

- Ўз майдонимиздаги учрашувларда бироз омад етишмади, менимча. Ҳар ҳолда, икки учрашувда ҳам етарлича вазиятлар яратдик, олдинга интилдик, аммо самара чиқаришда омадимиз келмади. Оқибатда муҳим очколарни бой бердик, энди келаси ўйинларни бунинг ўрнини тезда қоплашимиз шарт. 

Азимжон Аҳмедов расми 12 Локомотив билан ўйиндаги

- Суперлиганинг 3та тури ортда қолди, дастлабки таассуротлар...

- Кўряпмизки, чемпионатимизда тенг кучли жамоалар кўпайган. Шунинг ортидан ҳар бир учрашув мураккаб тус олмоқда. Асосийси, яхши ўйинлар сони ошмоқда. Менимча, мухлислар мавсум якунига қадар шундай шиддатли ва муросасиз учрашувлардан баҳра олишади.

Манба: Iff.uz.                  

Превью. АГМК - “Навбаҳор”

30 марта 2021
Кўрилган: 148
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Coca Cola Суперлига 4-тури доирасида жамоамиз Олмалиқнинг АГМК клубига қарши майдонга тушади.

Мазкур рақиблар шу кунга қадар миллий чемпионатларимизда 26 марта куч синашишган. Ўзаро ўйинларда олмалиқликлар 11 марта, наманганликлар эса 7 марта зафар қучишган. Саккизта учрашувда кучлар тенг келган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 35:33, АГМК фойдасига.

Ўзаро ўйинларда олмалиқликлар 41 очкони, “лочинлар” эса 29 очкони қўлга киритишган.     

Жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, Суперлига (олий лига)даги қарама-қаршиликка 2008 йилда асос солинган. Ўша йили Наманганда ўтказилган дастлабки учрашувда наманганликлар 2:0 ҳисобида зафар қучишганди. Олмалиқдаги жавоб ўйинида эса жамоалар дурангга имзо чекканди – 1:1.

Мазкур жамоаларнинг Олмалиқда ўтказилган баҳсларига назар ташлайдиган бўлсак, 13та баҳснинг еттитасида мезбонлар ғалаба нашидасини суришган бўлса, жамоамиз 3 марта зафар қучган. Учта учрашувда эса томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 21:17, АГМК фойдасига. 

Превью расми 1. АГМК Навбаҳор

Жамоаларнинг ўзаро барча ўйинлари натижалари:                              

                 2008 йил

“Навбаҳор” - ОТМК - 2:0 (1:0)

Голлар: Ш.Мирхолдиршоев (25), Д.Ҳожиев (85).

ОТМК – “Навбаҳор” - 1:1 (0:1)

Голлар: Ш.Муллажонов (66) - Ш.Шарипов (10).

                   2009 йил

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 0:0

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 2:0 (1:0)

Голлар: С.Усмонхўжаев (27), Б.Ҳайдаров (72-пен.).

                  2010 йил

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 2:1 (0:0)

Голлар: И.Эргашев (64), М.Мамазулумов (85) - Ғ.Жўраев (51).

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 0:1 (0:0)

Гол: Н.Отақўзиев (68).

                   2011 йил

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 0:1 (0:0)

Гол: З.Пиримов (80).

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 0:3 (0:1)

Голлар: А.Султонов (42,67), А.Абдуллаев (88).

                   2012 йил

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 1:0 (1:0)

Гол: А.Востриков (7).

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 3:1 (2:0)

Голлар: С.Ҳамидов (8,20), Ж.Ирисметов (60) - С.Бердиев (74).

                  2013 йил

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 3:4 (1:1)

Голлар: Ш.Эркинов (6), Д.Туропов (52), Е.Гоголь (81) - А.Баҳриддинов (28,54), Р.Аҳмедов (67,70).

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 1:3 (1:3)

Голлар:  С.Ҳамидов (5) - О.Жўрабоев (23), С.Шоаҳмедов (32,35).

                    2014 йил

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 3:1 (2:1)

Гол: Б.Ёқубов (36), Ш.Эркинов (39,63) - Ш.Ҳакимов (28).

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 3:1 (1:1)

Голлар: А.Исроилов (6),С.Шоаҳмедов (52,83) - Ш.Эркинов (31).

                    2015 йил

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 2:2 (1:1)

Гол: Ш.Эркинов (38,68) -  Ш.Саломов, (45+2), А.Омонов (59).

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 2:1 (1:0)

Голлар: С.Қуттибоев (5,65) - Д.Жабборов (69).

                            2016 йил

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 2:1 (2:0)

Голлар: А.Омонов (4), Ф.Тожиев (22) - А.Ражабов (71).

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” - 3:3 (0:2)

Голлар: А.Абдуллаев (47), И.Исоқжонов (49), А.Маҳмудов (72) - Х.Мухторов (7), М.Исаев (28), А.Аманов (50).

                  2017 йил

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” – 2:1 (1:0)

Голлар: С.Рихсибоев (13), И.Йелич (89) – О.Ўрунов (90).

“Навбаҳор” – “Олмалиқ” – 1:1 (0:0)

Голлар: Н.Йованович (83) – Ш.Муллажонов (90+2).

                  2018 йил

АГМК – “Навбаҳор” – 1:2 (0:0)

Голлар: З.Полвонов (82) – А.Турғунбоев (50), Д.Жабборов (90+2).

“Навбаҳор” – АГМК – 1:0 (1:0)

Гол: Д.Станоевич (15).

                 2019 йил  

АГМК – “Навбаҳор” - 1:1 (0:1)

Голлар: Ш.Норбеков (90+3) – А.Касьян (7).

“Навбаҳор” – АГМК – 0:1 (0:1)

Гол: З.Полвонов (41).

                   2020 йил

АГМК – “Навбаҳор” - 1:1 (0:0)

Голлар: Азизбек Турғунбоев (22) – Йован Жокич (90+2).

“Навбаҳор” – АГМК – 0:0

Эслатиб ўтамиз, АГМК – “Навбаҳор” учрашуви 2 апрель куни Олмалиқдаги ОКМК спорт мажмуасида соат 18:30да старт олади.

Бўлажак баҳсда севимли жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.  

Жамоамиз машғулотни давом эттирди

29 марта 2021
Кўрилган: 134
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

“Навбаҳор” жамоаси бир кунлик ҳордиқдан сўнг, бугундан  Coca Cola Суперлига 4-туридан ўрин олган, 2 апрель куни Олмалиқда  АГМКга қарши кечадиган учрашувга тайёргарликни давом эттирди.

“Лочинлар” бугунги машғулотни Виктор Романович Жалилов бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида “Марказий” ўйингоҳ захира майдонида ўтказишди. Пойтахтимизда “А” лицензияси учун таҳсил олаётган маҳоратли мураббийлар – Шерзод Жўраев ва Денис Тойменцов ҳам бугунги тайёргарлик жараёнида Виктор Романовичга ёрдам беришди.  

Машғулот расмлари 12 29.03.21

Шунингдек, жамоамиз ихтиёрига Тожикистон терма жамоасига йиғинига жалб этилган маҳоратли ярим ҳимоячи Эҳсони Паншанбе ҳам қўшилди.

Ҳамюртимиз Усмон Тошев мураббийлик қилаётган тожикистонликлар ЖЧ-2022 саралаш турнирининг гуруҳ доирасида Душанбеда Мўғулистон термасини қабул қилиб, йирик  - 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Аммо ҳисобидаги сариқ карточкалари иккита бўлганлиги боис, Паншанбе ушбу ўйинда майдонга тушмади. 

Машғулот расмлари 9 29.03.21

Шунингдек, бугун таваллуд айёмини нишонлаган “Навбаҳор”нинг россиялик ярим ҳимоячиси Иван Соловьёв якка тартибда шуғулланди.  

Бундан ташқари, бугунги машғулотда тажрибали ҳимоячи Мирзоҳид Ғофуров ҳам фаол қатнашди. У “Насаф” билан бўлган ўйинда жароҳат олганлиги боис, майдонни эрта тарк этган ҳамда жамоамизнинг олдинги машғулотларида қатнашолмаганди. Мирзоҳид жароҳатидан тезда  фориғ бўлиб, сафга қайтди. 

Машғулот расмлари 7 29.03.21

Футболчиларга машғулотларда куч-қувват, бўлажак баҳсда эса омад ёр бўлишини тилаймиз.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.  

Хайрулла Ҳамидов: “Терма жамоамизнинг дастлабки дақиқалардаги шиддати стадионга боғлиқ”

27 марта 2021
Кўрилган: 175
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Хайрулла Ҳамидов: “Терма жамоамизнинг дастлабки дақиқалардаги шиддати стадионга боғлиқ”

Таниқли спорт журналисти ва футбол шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов ўз You Tube саҳифасида Ўзбекистон - Гана терма жамоалари ўртасидаги учрашув ҳақидаги мулоҳазалари билан бўлишди:

- Аввало, барчани Гана устидан қозонилган ғалаба билан табриклайман. Гарчи ушбу терма жамоа асосий таркиб билан келмаган бўлса ҳам, ўйин ФИФА рейтингларига киритилмаса ҳам ва беллашув умумий статистикаларда инобатга олинмаса ҳам, барибир бу ўйин биз учун муҳим бўлди. Сабаби, Гананинг шу таркиби ҳам кўплаб Осиё жамоаларидан кучли ва улар бизнинг муаммоларимизни очиб ташлай олди. 

Тақдимот маросими 6 2020

Терма жамоамизнинг дастлабки дақиқалардаги шиддати стадионга боғлиқ. Ўйин Наманганда, “Марказий” стадионда бўлиб ўтди. Бундай мухлислар қаршисида исталган жамоа "учади". Дастлабки дақиқалардан мана шундай футбол кутган эдик ва мана шу нарса бизга гол олиб келди, - деди Хайрулла Ҳамидов. 

Футзал: 14-тур баҳслари якунланди

27 марта 2021
Кўрилган: 98
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

24–26 март кунлари футзал бўйича XXIV Ўзбекистон чемпионати – олий лига 14-тур баҳслари бўлиб ўтди. Беллашувлар Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуаси ва “Бунёдкор” академияси залида бўлиб ўтди.

Хуршид Тожибоев ҳамда Аҳатхон Ҳошимов мураббийлик қилаётган “Навбаҳор” футзал жамоаси мазкур турдан ўрин олган барча баҳсларни “Ўзбекистон” спорт мажмуасида ўтказди. 

Футзал логотипи 2

Хуршид Тожибоев шогирдлари мазкур турдан ўрин олган ўйинларни Тошкентнинг “Пахтакор” (3:11) ва “Локомотив” (5:1), Бекободнинг “Металлург” (3:6) футзал жамоаларига қарши ўтказиб, битта учрашувда ғалаба қозониб, иккита беллашувда имкониятни бой беришди.

Шу тариқа, футзалчиларимиз жами очколарини 48 тага етказган ҳолда, турнир жадвалининг 8-поғонасидан жой олиб туришибди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.    

  • Биринчиси
  • Аввалги
  • 4
  • 5
  • 6
  • 7
  • 8
  • 9
  • 10
  • 11
  • 12
  • 13
  • Кейинги
  • Охирги

Сўнгги хабарлар

“Навбаҳор” – “Оқ-тепа” баҳсини Лутфуллин бошқаради
Жамоамиз машғулотни давом эттирди
Фарм жамоамиздан чиройли “камбэк”
МТРК автомобили таъмирлаб берилди
Аёллар жамоамиз мавсумни дуранг билан бошлади
Исломбек Исмоилов: “Ўйин жанговар руҳда кечди”
Виктор Жалилов: “Мухлислардан ёмон ўйин учун узр сўрайман”
Жамоамиздан нурсиз дуранг
Copyright© 2018 PFC "Navbahor"
Рейтинг@Mail.ru   Яндекс.Метрика   NISD.Uz sayt ishlab chiqaruvchi
  • Асосий
  • Янгиликлар
    • Клуб янгиликлари
    • Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари
  • Жамоа
    • Раҳбарият
    • Мураббийлар штаби
    • Асосий таркиб
    • Ёшлар таркиби
    • Аёллар жамоаси
    • Футзал жамоаси
  • Клуб
    • Клуб тарихи
    • Стадион
    • Ютуқлар
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Интервьюлар
    • Онлайн
  • Академия
    • Академия ҳақида
    • U-18
    • U-16
    • U-14
    • U-12
  • Алоқа