Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Суперлига 9-тури доирасида  29 апрель куни Наманганнинг "Навбаҳор" клуби ўз майдонида Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилади. Мазкур “водий дербиси”нинг қизиқарли ва ҳужумкор руҳда ўтишига шубҳамиз йўқ.  Ушбу жамоалар олий лига (бу йилдан Суперлига) мизнинг мунтазам иштирокчиси ҳисобланишади ва шу кунгача Ўзбекистон чемпионати баҳслари доирасида 52 марта рақиб бўлишган.

Ўз навбатида шуни ҳам келтириш жоизки, “Навбаҳор” ўз майдонида “Нефтчи”га сўнгги олти ўйинда ютқазмаган. Охирги марта фарғоналиклар “лочинлар”ни Наманганда 2011 йилда мағлубиятга учратишганди. Кейинги 6та  ўйиндан 3тасида мезбонлар ғалаба қозонишган бўлса, 3та баҳсда дуранг ҳисоби қайд этилган.

Эртанги учрашувда ҳам севимли жамоамизга омад ёр бўлишини тилаб, “Навбаҳор”нинг Намангандаги мағлубиятсиз серияси давом этишини тилаб қоламиз.

Зафар доимо сизга ёр бўлсин, “лочинлар”!


2017 йил

"Навбаҳор" - "Нефтчи" 1:1.

2016 йил
"Навбаҳор" - "Нефтчи" 2:1.

2015 йил
"Навбаҳор" - "Нефтчи" 1:0.

2014 йил
"Навбаҳор" - "Нефтчи" 1:1.

2013 йил
"Навбаҳор" - "Нефтчи" 1:1.

2012 йил
"Навбаҳор" - "Нефтчи" 1:0.

2011 йил
"Навбаҳор" - "Нефтчи" 0:2.

IMG 7187
Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" - "Нефтчи" учрашуви 29 апрель куни 18:00да бошланади.

Манба: championat.asia.

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

IMG 3543

Суперлиганинг 29 ва 30 апрель кунларига белгиланган 9-тур ўйинларига ҳакамлар, назоратчилар ва комиссарлар тайинланди. Мазкур тур доирасидаги “Навбаҳор” – “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги “водий дербиси” учрашувини навоийлик Зокиржон Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлди. Қодировга қанотларда ҳамшаҳарлари Обид Жумаев ва Руслан Самандаров ёрдам беришади. Захира ҳаками тошкентлик Раҳимбек Каримов. Ўйин назоратчиси пойтахтлик Сардор Нажафалиев. Ўйин комиссари Бахтиёр Намозов. Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги учрашув 29 апрель куни соат 18:00да бошланади.