Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Сўнгги пайтларда “Навбаҳор” футбол клубига оид ҳар хил сайтларда турли хил асоссиз маълумотлар ёзилмоқда. Хусусан, “lochinlar.uz” сайтида “Навбаҳор”га кимлар келаркан?” берилган хабарда асоссиз ва нотўғри маълумотлар берилди. Ушбу хабарда “Навбаҳор” футбол клуби томонидан Ўзбекистон чемпионати Суперлигасида иштирок этаётган айрим футболчиларга қизиқиш билдирилаётганлиги ҳақида ёзилган. Бундан ташқари клуб раҳбариятини жамоага ёзги танаффус пайтида янги бош мураббий олиб келмоқчи деган асоссиз маълумот ҳам келтирилган. Бу каби асоссиз хабарлар клубдаги муҳитни бузилишига олиб келиши ва шу билан биргаликда натижаларни салбий кўриниш олишига ҳам олиб келиши мумкин. Шундай экан, мухлисларимиздан бу каби хабар ва маълумотларга алданиб қолмасликни сўраб қоламиз.

Шу ўринда “Навбаҳор” футбол клуби раҳбарияти ва мураббийлар штаби таркибни кучайтириш ва жамоада соғлом рақобатни юзага келтириш мақсадида катта ишларни режалаштирганлигини қўшимча қилиш лозим. Ҳозирча бу борадаги музокаралар олиб борилмоқда. Мавриди келганда, янгиликларни эътиборингизга ҳавола этамиз. “Навбаҳор” футбол клубига оид барча асосли хабар ва маълумотлар клубнинг расмий сайтида (www.pfcnavbahor.uz) ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади.

“Навбаҳор” ФК матбуот хизмати.