×

Диққат

There was a problem rendering your image gallery. Please make sure that the folder you are using in the Simple Image Gallery Pro plugin tags exists and contains valid image files. The plugin could not locate the folder: images/Navruz

Рейтинг:  5 / 5

Звезда активнаЗвезда активнаЗвезда активнаЗвезда активнаЗвезда активна
   21 март куни Наманган шаҳридаги “Орзу” тантаналар мажмуасида “Навбаҳор” футбол клубининг янгиланиш ва яшариш айёми бўлган Наврўз байрамига бағишланган тадбири бўлиб ўтди. Унда “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, жамоа аъзолари, ОАВ ходимлари ва жамоанинг жонкуяр, фаол, фидойи ҳамда содиқ мухлислари иштирок этишди. 
Тадбир давомида санъаткорлар ўзларининг дилрабо куй-қўшиқларини йиғилганларга тақдим этишди.
Байрам тантанасига кулгу ва сўз устаси Искандар Ҳамроқулов ташриф буюриб, севимли жамоамиз “Навбаҳор”га жорий мавсумда омад ёр бўлиши, чемпионлик унвонига сазовор бўлишини тилади ҳамда йиғилганларга ўзининг ичакузди ҳангомалари билан табассум ҳадя этди.
Кейин сўз навбати Наманган вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Баҳром Муҳитдинович Холмирзаевга берилди. Баҳром Муҳитдинович ўз сўзида бу йил “Навбаҳор”нинг 40 йиллик юбилейи кенг миқёсда нишонланиши, шу муносабат билан клуб раҳбарияти томонидан жамоа логотипи ва эмблемасига ўзгартириш киритилиб, унда лочин қуши акс этганлиги, жамоанинг тақдимот ва Намангандаги жорий  мавсумнинг очилиш маросими тантанали тарзда ўтказилганлиги, мазкур тадбирларнинг видеороликларидан мамлакатимизнинг барча футбол ишқибозлари баҳраманд бўлишгани, Намангандаги очилиш маросимига Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти, CAFA президенти Умид Маҳаммаджанович Аҳмаджонов ташриф буюрганлиги, Умид Маҳаммаджанович Суперлига 3-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашувни бевосита стадионда кузатиб, наманганлик мухлисларнинг ўз жамоаларини  қойилмақом тарзда қўллаб-қувватлаганликларига қойил қолиб, уларни эътироф этганлигини таъкидлади. 
Шундан сўнг, “Навбаҳор”ни 1996 йили чемпион бўлишида муносиб ҳиссаларини қўшган бир қатор марҳум инсонлар, жумладан, жамоани ўша йили олтин медални қўлга киритишида муносиб ҳиссасини қўшган, кўп йиллар давомида клуб вице-президенти лавозимида фаолият олиб борган Ҳакимжон Ҳошимов, кўп йиллар мобайнида “Навбаҳор” сафида тўп сурган, жамоанинг  1996 йилги чемпионлик унвонини қўлга киритишида муносиб ҳиссасини қўшган ярим ҳимоячи Тоҳир Мадраҳимов, кўп йиллар давомида “Навбаҳор” мухлислари раиси бўлиб ишлаган Обидхон Мамасиддиқов, жамоанинг фидойи мухлисларидан Маҳмуджон ака  Абдураҳмоновлар ёдга олиниб, уларнинг оила аъзоларига ташаккурномалар тақдим этилди. 
Бундан ташқари, “Навбаҳор” мураббийи Дурбек Умаралиев, жамоа футболчилари – Дилшод Жабборов, Мирзоҳид Ғофуров, Жаҳонгир Меҳмонов, Аюбхон Нўъмонов, Аъзам Алиев, Илҳом Бойдедаев, Азизбек Турғунбоев, шунингдек, “Навбаҳор”нинг собиқ футболчилари  - Алишер Маҳмудов, Ғайрат Жўраев, Санжар Асқаралиев, кўп йиллар давомида “Навбаҳор” жамоасида футболчи ва мураббий сифатида фаолият юритган, “Навбаҳор” рекордчиси ҳамда жамоа афсонаси Усмон Асқаралиевларга ҳам ташаккурномалар берилди. Алишер Маҳмудов ва Ғайрат Жўраевга мухлисларнинг махсус совғаси – чопон кийгизилди.
Шунингдек, Наманган вилояти спортини юксалишида муносиб ҳисса қўшган дзюдочи Аюбхон Камолов, мазкур тадбирни уюштиришда бош – қош бўлиб, ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишган “Навбаҳор”нинг фидойи ва жонкуяр мухлислари Мухтор Юсуфбаев ва Мубашшер Домлажоновга ҳам ташаккурномалар топширилди. Азизбек Турғунбоев Ўзбекистон олимпия терма жамоасига жалб этилганлиги боис, унинг ташаккурномаси бериб қўйиш учун жамоа сардори Дилшод Жабборовга, Санжар Асқаралиевники эса отаси Усмон Асқаралиевга тақдим этилди.     
Ташаккурномаларни эгаларига “Навбаҳор”нинг кўп йиллик мухлиси Абдулло Аҳмедов топширди.  
Шундан сўнг, “Навбаҳор” футболчилари санъаткор Раҳматилло Нўъмонов ижросидаги “Навбаҳор” қўшиғига рақс тушишди. Наманганлик яна бир ҳофиз, “Навбаҳор”нинг ашаддий ишқибози Шавкат Қаюмов (Шавкат Жайрон) ҳам ўзининг севимли жамоамизга бағишланган қўшиғини тадбир иштирокчиларига куйлаб берди. 
Тантанали кеча сўнггида ҳофиз Рамзиддин Абдураҳмонов ўзининг дилрабо куй-қўшиқларини йиғилганларга тақдим этди ва мухлислар унга рақс тушишди.         
{gallery}Navruz{/gallery}      
“Навбаҳор” ПФК  матбуот хизмати.

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

turғunboev azizbek yarim himoyachiХабарингиз бор, жамоамизнинг расмий ижтимоий тармоқларида олдинроқ миллий ва олимпия терма жамоаларимизнинг шу ойда ўтказиладиган ўртоқлик учрашувларига “Навбаҳор”клубининг бир қатор футболчилари, жумладан, дарвозабон Ботирали Эргашев миллий термамизга, ярим ҳимоячи Остон Ўрунов эса олимпия термамизга жалб этилгани борасида хабар бергандик.

Рейтинг:  3 / 5

Звезда активнаЗвезда активнаЗвезда активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

17 март куни Ўзбекистон чемпионати Суперлига 3-тури доирасидаги "Навбаҳор" - "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мазкур ўйин ҳақиқий ажиотажга айланди. Учрашувни томоша қилиш учун "Марказий" ўйингоҳга 25300 нафар мухлис ташриф буюрди.

Учрашувнинг 23-дақиқасида Азизбек Турғунбоевнинг  бурчакдан оширган тўпини сербиялик ҳужумчи Ненад Иньац  боши билан Игнатий Нестеров қўриқлаётган дарвозага йўллади. Дарвоза томон йўналтирилган тўпни унинг ватандоши Томислав Пайович оёғи билан дарвозага тўғрилаб қўйди. Гарчи ҳар икки жамоа  вакилларида кўплаб вазиятлар вужудга келган бўлса-да, танаффусга жамоалар 1:0 ҳисобида чиқиб кетишди. 

Иккинчи бўлимни фаол бошлаган наманганликлар 50-дақиқада 11 метрли жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. "Локомотив" ҳимоячилари ўз жарима майдончалари ичида Аюбхон Нўъмоновга нисбатан қўполлик ишлатишди. Учрашув бош ҳаками Зокир Қодиров иккиланмай "нуқта"ни кўрсатди. Пенальтини Азизбек Турғунбоев аниқ бажариб, ҳисобдаги фарқни иккитага оширди. Гарчи "темирйўлчилар" ўйиндан бурилиш ясаш учун ҳаракат қилишган бўлса-да, бунинг уддасидан чиқа олишмади.         

Шу  тариқа "Навбаҳор" - "Локомотив" ўйини мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйин якунидан сўнг Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти, CAFA президенти Умид Аҳмаджонов  ҳамда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси  президенти Хайрулло Бозаров сўзга чиқиб, мухлисларни ғалаба билан табриклашди ва қисқача нутқ сўзлаб ўтишди.

Суперлига. 3-тур.
“Навбаҳор” – “Локомотив” 2:0 (1:0).

Ҳакамлар: З.Қодиров (Навоий), Р.Самандаров (Навоий), О.Жумаев (Навоий), А.Раҳимов (Андижон).

Назоратчи – А.Арутюнов (Тошкент).

Голлар: Томислав Пайович (23), Азизбек Турғунбоев (49, пенальти).

Навбаҳор”: 1.Ботирали Эргашев, 6.Остон Ўрунов (15.Азамат Алланиёзов, 78), 8.Аюбхон Нўъмонов, 10.Азизбек Турғунбоев, 12.Ненад Иньяц (9.Дилшод Жабборов, 65), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Аъзам Алиев (11.Зоҳир Пиримов, 90+2), 24.Даврон Ҳошимов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 33.Томислав Пайович, 44.Дарко Станоевич
 
Локомотив”: 1.Игнатий Нестеров, 5.Кахи Махарадзе, 7.Садриддин Абдуллаев, 9.Икром Алибоев, 10.Марат Бикмаев, 15.Сардор Мирзаев, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 22.Санжар Шоаҳмедов (19.Ҳусниддин Ғофуров, 69), 27.Сардор Рашидов (6.Нивалдо, 54), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев.
 
Огоҳлантиришлар: Кахи Махарадзе 13, Даврон Ҳошимов 61, Ислом Тўхтахўжаев 82, Нивалдо 90+2.

 "Навбаҳор" ПФК матбуот хизмати.