U-21 Ёшлар биринчилиги, 1-тур
“Пахтакор” – “Навбаҳор” - 3:0 (1:0)
26 февраль. Қибрай. 94 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Лутфуллин, А.Абдуллаев, Б.Шавкатов, С.Назаров.
Назоратчи: Ф.Абдуллаев.
Голлар: А.Одилов (11, 79), Д.Турсунов (64).
“Пахтакор”: Ҳамроев, Мирсаидов, Рамазонов (Шербўтаев, 61), Мирзаев (Турсунов, 58), Шамсиев, Одилов (Жиянов, 89), Султонмуродов, Ҳамиджонов, Файзуллаев (Жўраев, 82), Мамасидиқов (Ирисметов, 73), Салимов.
“Навбаҳор”: И.Абдуллахонов, М.Мирзамаҳмудов, Ш.Ҳамидов, С.Ортиқов, У.Акназаров (С.Жўрабоев,67), Ж.Баҳромов, А.Жўраев, Қ.Икромов (Ш.Сатторов,46), Б.Собиров (К.Тожиддинов, 46), А.Орифжонов (Л.Нуриддинов, 58), Ҳ.Эргашбоев (А.Қаюмбоев, 46).
Огоҳлантиришлар: Шамсиев (12), Файзуллаев (29), Мирсаидов (37), Одилов (79) – Ҳ.Эргашбоев (22), Б.Собиров (40), У.Акназаров (40), А.Орифжонов (43), С.Жўрабоев (68), С.Ортиқов (72), Ш.Ҳамидов (90+2), Ж.Баҳромов (90+4).
U-21 Ёшлар биринчилигининг 1-тури доирасида Шерзод Жўраев ва Денис Тойменцов мураббийлигидаги “Навбаҳор” – U-21 ёшлар жамоаси “Пахтакор” ёшлар меҳмони бўлди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоада хавфли вазиятлар кам юзага келди. Шундай бўлса-да, мезбонлар танаффусга ғалаба билан чиқиб кетишди. Ўйиннинг 11-дақиқасида тўпни майдон марказида қабул қилиб олган Алишер Одилов ёшлар жамоамиз дарвозабони Ислом Абдуллахоновнинг олдинга чиқиб кетганини кўриб, дарвоза томон аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди - 1:0.
Шу тариқа, ёш “шерлар” танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишди.
Танаффусдан сўнг ҳужумкорликни кучайтирган мезбонлар 2-бўлимда яна 2та тўп киритишди. 67-дақиқада захирадан майдонга тушган Достон Турсунов жарима зарбасидан оширилган тўпни яқин масофадан дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобдаги фарқни оширди – 2:0.
79-дақиқада эса Алишер Одилов наманганликлар посбони Ислом Абдуллахонов билан яккама – якка вазиятга чиқиб, уни яна бир марта доғда қолдиришга муваффақ бўлди ва ўз “дубл”ини нишонлаб, ҳисобни йириклаштирди – 3:0.
Шундан сўнг, Шерзод Жўраев шогирдлари ўйинда бурилиш ясашга ҳаракат қилишган бўлса-да, бунинг уддасидан чиқа олишмади ҳамда йирик ҳисобдаги мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди.
Афсуски, U-18 жамоамиз сингари ёшлар жамоамиз ҳам янги мавсумни мағлубият билан бошлади.
Кейинги баҳсларда ушбу жамоаларимизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.