PFС PFС PFС

  • Асосий
  • Янгиликлар
    • Клуб янгиликлари
    • Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари
  • Жамоа
    • Раҳбарият
    • Мураббийлар штаби
    • Асосий таркиб
    • Ёшлар таркиби
    • Аёллар жамоаси
    • Футзал жамоаси
  • Клуб
    • Клуб тарихи
    • Стадион
    • Ютуқлар
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Интервьюлар
    • Онлайн
  • Академия
    • Академия ҳақида
    • U-18
    • U-16
    • U-14
    • U-12
  • Алоқа
  • Суперлига
    • Ўйинлар
    • Натижалар
    • Турнир жадвали
    • Жамоалар
  • Ўзбекистон кубоги
    • Ўйинлар
    • Натижалар

Клуб янгиликлари

Янги чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди

10 апреля 2021
Кўрилган: 277
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  5 / 5

Звезда активнаЗвезда активнаЗвезда активнаЗвезда активнаЗвезда активна

   Бугун “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти ва мураббийлар штаби, мухлислар етакчилари иштирокида умумий йиғилиш ўтказилиб, унда 7 апрель куни бўлиб ўтган “Навбаҳор” – “Пахтакор” учрашуви пайти ва ўйиндан кейин рўй берган воқеалар, мавжуд камчиликлар аниқланиб, келгусида шундай ҳолатларга йўл қўймаслик масаласи муҳокама қилинди. 

Навбахор лого2

Унга кўра, клуб вакиллари ва мухлислар ҳар қандай ҳолатда ҳиссиётларни жиловлашлари, тартиб-интизом талабларига қатъий риоя этишлари талаби қўйилди. Жамоа мураббийлари ва клуб маъмурияти ходимлари хатти-ҳаракатлари, билдирилган фикрлари учрашувлар давомида ЎФА ва ПФЛ мутасаддилари томонидан кузатиб борилиши, оммавий ахборот воситалари диққат эътиборида бўлиши, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жавобгарликка тортилиши мумкинлиги ҳақида яна бир бор огоҳлантирилди.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалардан келиб чиқиб, “Пахтакор”га қарши кечган ўйиндаги каби ҳолатлар бошқа такрорланмаслигини таъминлаш, клуб ходимлари ва мухлислар етакчилари одоб-ахлоқ меъёрларига талаб қилиш лозимлиги белгиланди ҳамда шу борадаги масалаларни амалга ошириш мақсадида янги чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Жумладан, фан-клуб аъзолари билан ҳамкорликдаги ишларни янада такомиллаштириш, уларнинг мукаммал ишлашини таъминлаш, кузатув камералари сонини кўпайтириш, овоз ёзиб олиш ускуналарини ўрнатиш, одоб-ахлоққа амал қилиш кераклиги бўйича огоҳлантирадиган белгиларни стадион ҳудуди бўйлаб ўрнатиш, санитария-гигиена ва карантин қоидаларига амал қилинишини таъминлаш, шахсларнинг бино ва техник зоналарда ҳаракатланишиниидентификация қиладиган тизимни такомиллаштириш каби чора-тадбирлар режаси клуб раҳбарияти, “Марказий” ўйингоҳ дирекцияси, Наманган вилоят Миллий гвардия бошқармаси, Наманган вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ, Давлатобод туман Тиббиёт бирлашмалари билан ҳамкорликда амалга оширилиши белгиланди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.                   

Видеоёзувга нисбатан “Навбаҳор” вакилларидан муносабат

10 апреля 2021
Кўрилган: 445
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  5 / 5

Звезда активнаЗвезда активнаЗвезда активнаЗвезда активнаЗвезда активна

Хабарингиз бор, бугун айрим ижтимоий тармоқларда Coca Cola Суперлига 5-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” (1:2) учрашувидан кейин ҳар икки жамоа кийиниш йўлакчасида юз берган ҳодисалар бўйича видеоёзув тарқатилиб, унда асосий айбдор сифатида “Навбаҳор” вакиллари кўрсатилишганди. Мазкур ҳодиса бўйича жамоамиз вакиллари ўз фикрларини билдиришди.  

Мустафо Байрамов (“Навбаҳор” клуби техник директори): - “Пахтакор” билан ўйинда Сардор Рашидов йиқилган пайт ҳакам ўйинни давом эттиришни кўрсатганида, “Пахтакор” мураббийи Гоча Ткебучава тўртинчи ҳакамнинг ёнига югуриб бориб, унга босим уюштиришга уринди, у бу қилиғи билан нафақат ҳакам, балки трибунадаги мухлисларни ҳам провокация қилди. Мен унинг ёнига бориб, бунинг нотўғрилиги, жойига ўтириб олиши кераклигини айтдим. Шунингдек, захира ўриндиғида ўтирган Элдор Суюнов ҳам ўзини нотўғри тутди, қуюшқондан чиқди. Захира ҳакамига мурожаат этиб, уларни тинчлантиришини сўрадим. Ҳакамлар ва комиссар жойимга ўтириб олишим кераклигини айтишганди, уларнинг айтганини қилдим. Ўйин якунланганидан кейин трибунаости йўлакчасига кириб кетаётганимизда, “Пахтакор” футболчилари биринчи бўлиб ҳар хил ножўя қилиқлар, куракда турмайдиган ҳақоратлар билан атрофдагиларга провокация қилишга уринишди. Уларни тинчлантиришга уриниб, тезроқ кийиниш хонасига кириб кетишлари кераклигини айтдим. Вазиятни тушуниб тургандик, ҳаммаси хотиржам тарзда, оғир-босиқлик билан ҳал қилинишини хоҳлагандик.

Шу ва ўйинга тааллуқли бошқа омиллар бўлмаганида, биз ҳам ҳеч кимга эътироз билдирмасдик.    

Мустафо Байрамов расми 1 07.04.2021 Шерзод Жўраев (“Навбаҳор” жамоаси мураббийи): - Ассалому алайкум! Авваламбор, барчани яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ойи билан табриклайман. “Пахтакор” билан ўйиндан кейин рўй берган воқеалар ҳақида холисона гапирадиган бўлсам, учрашув якунланганидан сўнг, “Пахтакор” футболчиларининг кийиниш хонасига кириб кетаётганда гапирган хунук гапларига ҳеч ким чидаб туролмасди. Аслида, провокацияни “Пахтакор” футболчилари бошлашди, уларнинг кўпчиликнинг онасини сўкканини ўз қулоғим билан эшитдим, буни рақиб жамоа аъзолари ҳам эшитишди. Бундан ташқари, “Пахтакор” футболчиларидан бири: “Булар одаммас” деганини ҳам эшитдим. Табиийки, бундай ҳақоратли гаплар ҳеч кимга ёқмайди ва бунга чидаб туриш осонмас. Футболимиз бош ташкилотидаги мутасаддилардан, албатта, шу ҳолатларни ҳам инобатга олишларини сўраб қоламиз. 

Шерзод Жўраев расмлари 8

Азимжон Аҳмедов (“Навбаҳор” жамоаси сардори): - Ўша ўйиндан кейин кийиниш хонасига кириб кетаётганимда, трибунаости йўлакчасида қандайдир бақириқлар эшитилди.Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида, қарасам, “Пахтакор” футболчилари ҳақорат қилишгани учун ўша ерда турган жамоамизнинг айрим вакиллари уларга эътироз билдиришаётганди. Жамоа сардори сифатида уларни тинчлантириш мақсадида, ажратишга ҳаракат қилдим.

Чунки “Пахтакор”да кўплаб дўстларим бор. Аммо айрим ижтимоий тармоқларда мен ҳақимда турли исботсиз гаплар юрибди, яъни, гўёки мен майдонда эмас, ўша жанжалли вазиятда ўзимни кўрсатган эмишман. Булар бўлмағур гаплар ҳамда ўша вазиятда ҳар икки томонни тинчлантиришга интилдим. 

Азимбой Аҳмедов расми 1 07.04.2021

Иван Соловьёв (“Навбаҳор” жамоаси ярим ҳимоячиси):  - Ўйиндан кейин кийиниш хонасига кириб кетаётганимда, рақиб футболчилари тарафидан мухлислар шаънига турли ҳақоратли сўзлар янгради. Албатта, бу сўзлар ҳар қандай кишининг ҳамиятига тегиши, жаҳлини чиқариши аниқ эди. Шу боис, мен рақиб жамоа аъзоларига ўз эътирозимни билдирдим. Шундан сўнг, ўша ерда турган жамоамиз сардори Азимжон Аҳмедов, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари барчани тинчлантиришди. 

Иван Соловьёв расми 1 10.04.2021

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.       

Тартиббузарларга интизомий жазо қўлланилди

10 апреля 2021
Кўрилган: 505
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  1 / 5

Звезда активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Хабарингиз бор, 7 апрель куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда ўтказилган, Coca Cola Суперлига 5-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Пахтакор” (1:2) учрашувидан сўнг, “Навбаҳор” клубининг айрим вакиллари ва баъзи мухлислар ўз ҳиссиётларини жиловлай олмай, тартибсизликка йўл қўйишди.

9 апрель куни “Навбаҳор” ПФКда навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилиб,  унда клуб раҳбарияти, ходимлари, “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штаби вакиллари ҳамда жамоамиз мухлислари етакчилари иштирок  этишди. Йиғилишда “Навбаҳор” – “Пахтакор” ўйини ва ўша учрашувдан сўнг юзага келган ҳолат муҳокама этилди ҳамда клуб раҳбарияти томонидан тартиббузарларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди. 

Навбахор лого2

Йиғилиш давомида ”Навбаҳор” ПФК томонидан  келгусидаги футбол баҳсларида маданият ва ўзаро ҳурматга амал қилиш, шу каби жиҳатларни жамоа вакиллари ҳамда мухлисларида шакллантириш борасидаги ишларни амалга ошириш талаби қўйилди.

“Навбаҳор” футбол клуби жамоа мухлисларига миннатдорчилик, ҳурмат ва эҳтиром билдирган ҳолда, Наманганда ўтказиладиган футбол ўйинларида барчани ҳамжиҳат бўлишга чорлаб, вилоятимизга ташриф буюрадиган меҳмонларнинг ташрифларидан фақатгина ижобий таассуротлар қолишини таъминлашга ўз ҳиссаларини қўшишларини сўраб қолади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.    

Жамоамиз машғулотни давом эттирди

09 апреля 2021
Кўрилган: 133
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  3 / 5

Звезда активнаЗвезда активнаЗвезда активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

“Навбаҳор” жамоаси бир кунлик ҳордиқдан сўнг, бугундан  Coca Cola Суперлига 6-туридан ўрин олган, 16 апрель куни Наманганда “Турон”га қарши кечадиган учрашувга тайёргарликни давом эттирди.

Мазкур машғулот арафасида “Навбаҳор” ПФК президенти Отабек Саматов ва жамоа бош мураббийи Виктор Жалилов ўзаро суҳбатлашишди ва клуб раҳбари “лочинлар”нинг бугунги тайёргарлик жараёнларини бевосита кузатди. 

Машғулот расмлари 14

Жамоамиз аъзолари бугунги машғулотни “Марказий” ўйингоҳ захира майдонида ўтказишди. 

Футболчиларга машғулотларда куч-қувват, бўлажак баҳсда эса омад ёр бўлишини тилаймиз. 

Машғулот расмлари 16

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.  

Coca-Cola Суперлига. 12-тургача бўлган ўйинлар саналари

09 апреля 2021
Кўрилган: 150
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 20 февраль куни Coca-Cola Суперлига

2021 йилги мавсумига қуръа ташланган ва кейинроқ ЎзПФЛ дастлабки олти тур учрашувлари саналарини эълон қилган эди.

Кеча – 7 апрель куни ОФК Чемпионлар Лигаси саралаши доирасида АГМКнинг Қатарнинг “Ал-Гарафа” жамоаси устидан ғалаба қозониб, гуруҳ босқичида иштирок этиши ойдинлашгани боис, эндиликда Coca-Cola Суперлиганинг 12-турга қадар бўлган тақвими ишлаб чиқилди. 

Cуперлига 2021 логотипи

1-тур 

9 март (сешанба)

18:30. АГМК – ЛОКОМОТИВ

18:30. НАВБАҲОР – СЎҒДИЁНА

10 март (чоршанба)

16:15. ТУРОН – ҚЎҚОН-1912

18:30. БУНЁДКОР – МАШЪАЛ

18:30. НАСАФ – ПАХТАКОР

11 март (пайшанба)

16:15. СУРХОН – МЕТАЛЛУРГ

18:30. ҚИЗИЛҚУМ – АНДИЖОН

2-тур

14 март (якшанба)

ЛОКОМОТИВ – НАВБАҲОР

СЎҒДИЁНА – ТУРОН

НАСАФ – АГМК

15 март (душанба)

ҚЎҚОН-1912 – ҚИЗИЛҚУМ

ПАХТАКОР – МАШЪАЛ

16 март (сешанба)

МЕТАЛЛУРГ – БУНЁДКОР

АНДИЖОН – СУРХОН

  3-тур

18 март (пайшанба)

ТУРОН – ЛОКОМОТИВ

АГМК – ПАХТАКОР

19 март (жума)

НАВБАҲОР – НАСАФ

ҚИЗИЛҚУМ – СЎҒДИЁНА

20 март (шанба)

БУНЁДКОР – АНДИЖОН

СУРХОН – ҚЎҚОН-1912

МАШЪАЛ – МЕТАЛЛУРГ

4-тур

1 апрель (пайшанба)

АНДИЖОН – МАШЪАЛ

СЎҒДИЁНА – СУРХОН

2 апрель (жума)

ПАХТАКОР – МЕТАЛЛУРГ

ҚЎҚОН-1912 – БУНЁДКОР

АГМК – НАВБАҲОР

3 апрель (шанба)

ЛОКОМОТИВ – ҚИЗИЛҚУМ

НАСАФ –  ТУРОН

5-тур

7 апрель (чоршанба)

НАВБАҲОР – ПАХТАКОР

8 апрель (пайшанба)

БУНЁДКОР – СЎҒДИЁНА

МЕТАЛЛУРГ – АНДИЖОН

9 апрель (жума)

МАШЪАЛ – ҚЎҚОН-1912

СУРХОН – ЛОКОМОТИВ

10 апрель (шанба)

ҚИЗИЛҚУМ – НАСАФ

6-тур

15 апрель (пайшанба)

ҚЎҚОН-1912 – МЕТАЛЛУРГ

НАСАФ – СУРХОН

СЎҒДИЁНА – МАШЪАЛ

16 апрель (жума)

НАВБАҲОР – ТУРОН

ЛОКОМОТИВ – БУНЁДКОР 

ПФЛ. 1 давра тақвими

7-тур

4 май (сешанба)

ҚИЗИЛҚУМ – НАВБАҲОР

БУНЁДКОР – НАСАФ

5 май (чоршанба)

МАШЪАЛ – ЛОКОМОТИВ

МЕТАЛЛУРГ – СЎҒДИЁНА

АНДИЖОН – ҚЎҚОН-1912

6 май (пайшанба)

ТУРОН – ПАХТАКОР

СУРХОН – АГМК

5-тур

10 май (душанба) 

ТУРОН – АГМК

8-тур

10 май (душанба)

НАСАФ – МАШЪАЛ

11 май (сешанба)

СЎҒДИЁНА – АНДИЖОН

ЛОКОМОТИВ – МЕТАЛЛУРГ

12 май (чоршанба)

ПАХТАКОР – ҚЎҚОН-1912

НАВБАҲОР – СУРХОН

13 май (пайшанба)

ТУРОН – ҚИЗИЛҚУМ

АГМК – БУНЁДКОР

9-тур

17 май (душанба)

АНДИЖОН – ЛОКОМОТИВ

18 май (сешанба)

ҚЎҚОН-1912 – СЎҒДИЁНА

БУНЁДКОР – НАВБАҲОР

19 май (чоршанба)

МАШЪАЛ – АГМК

ҚИЗИЛҚУМ – ПАХТАКОР

СУРХОН – ТУРОН

10-тур

18 июнь (жума)

ҚИЗИЛҚУМ – СУРХОН

19 июнь (шанба)

АГМК – МЕТАЛЛУРГ

ПАХТАКОР – СЎҒДИЁНА

ТУРОН – БУНЁДКОР

20 июнь (якшанба)

ЛОКОМОТИВ – ҚЎҚОН-1912

НАСАФ – АНДИЖОН

НАВБАҲОР – МАШЪАЛ

6-тур

22 июнь (сешанба)   

АГМК – ҚИЗИЛҚУМ

23 июнь (чоршанба)

ПАХТАКОР — АНДИЖОН

9-тур

23 июнь (чоршанба)

МЕТАЛЛУРГ – НАСАФ

11-тур

25 июнь (жума)

МАШЪАЛ – ТУРОН

СЎҒДИЁНА – ЛОКОМОТИВ

26 июнь (шанба)

БУНЁДКОР – ҚИЗИЛҚУМ

МЕТАЛЛУРГ – НАВБАҲОР

27 июнь (якшанба) 

СУРХОН – ПАХТАКОР

АНДИЖОН – АГМК

28 июнь (душанба)

ҚЎҚОН-1912 – НАСАФ

12-тур

2 июль (жума)

ҚИЗИЛҚУМ – МАШЪАЛ

ТУРОН – МЕТАЛЛУРГ

3 июль (шанба)

АГМК – ҚЎҚОН-1912

СУРХОН – БУНЁДКОР

НАВБАҲОР – АНДИЖОН

4 июль (якшанба)

НАСАФ – СЎҒДИЁНА

ПАХТАКОР – ЛОКОМОТИВ

 13-тур

БУНЁДКОР – ПАХТАКОР

МАШЪАЛ – СУРХОН

МЕТАЛЛУРГ – ҚИЗИЛҚУМ

АНДИЖОН – ТУРОН

ҚЎҚОН-1912 – НАВБАҲОР

СЎҒДИЁНА – АГМК

ЛОКОМОТИВ – НАСАФ

Манба: pfl.uz.

  • Биринчиси
  • Аввалги
  • 1
  • 2
  • 3
  • 4
  • 5
  • 6
  • 7
  • 8
  • 9
  • 10
  • Кейинги
  • Охирги

Сўнгги хабарлар

“Навбаҳор” – “Оқ-тепа” баҳсини Лутфуллин бошқаради
Жамоамиз машғулотни давом эттирди
Фарм жамоамиздан чиройли “камбэк”
МТРК автомобили таъмирлаб берилди
Аёллар жамоамиз мавсумни дуранг билан бошлади
Исломбек Исмоилов: “Ўйин жанговар руҳда кечди”
Виктор Жалилов: “Мухлислардан ёмон ўйин учун узр сўрайман”
Жамоамиздан нурсиз дуранг
Copyright© 2018 PFC "Navbahor"
Рейтинг@Mail.ru   Яндекс.Метрика   NISD.Uz sayt ishlab chiqaruvchi
  • Асосий
  • Янгиликлар
    • Клуб янгиликлари
    • Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари
  • Жамоа
    • Раҳбарият
    • Мураббийлар штаби
    • Асосий таркиб
    • Ёшлар таркиби
    • Аёллар жамоаси
    • Футзал жамоаси
  • Клуб
    • Клуб тарихи
    • Стадион
    • Ютуқлар
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Интервьюлар
    • Онлайн
  • Академия
    • Академия ҳақида
    • U-18
    • U-16
    • U-14
    • U-12
  • Алоқа