Янги мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда. 4 февраль куни наманганликлар бир қатор футболчилар билан шартнома имзолашди.
Ўтган мавсумни Қўқоннинг “Қўқон - 1912” жамоасида ўтказган 28 ёшли дарвозабон Ўткир Юсупов 2 йиллик, 2018 йили Қўқоннинг “Қўқон-1912” клуби шарафини ҳимоя қилган 29 ёшли ҳимоячи Ғиёс Комилов 2 йиллик, ўтган мавсумда Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасида тўп сурган 32 ёшли ҳимоячи Обид Жўрабоев 2 йиллик, шунингдек, ўтган мавсумда “Навбаҳор” ёшлар жамоасида ўйнаган 20 ёшли ярим ҳимоячилар – Аббос Ғуломов ва Шоҳруҳмирзо Аҳмадалиев 5 йиллик шартномага имзо чекишди.
Биз мазкур футболчиларга янги мавсумда омад ёр бўлиши ва “Навбаҳор”нинг ғалабаларига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишларини тилаб қоламиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.