Азизбек Турғунбоев: "Раҳбарлар ва мухлислар учун жамоада қолишга қарор қилдим"

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна
 

Ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоевни «Пахтакор» жамоаси билан расман келишувга эришгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Ваҳоланки Турғунбоевнинг "Навбаҳор" билан амалдаги шартномаси 2020 йилгача мўлжалланган. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида Азизбек билан суҳбат уюштирдик.
- Бугун кўплаб сайтларда сизни «Пахтакор» билан келишувга эришганингиз ҳақида хабарлар тарқалиб кетди. Бу қанчалик ҳақиқат?
- «Пахтакор» жамоаси билан музокаралар бўлмаган дея олмайман. Улар билан шартномалар масаласида гаплашганмиз. Аммо, якуний қарорим «Навбаҳор»да қолиб, чемпионлик маррасини забт этиш. Мана шундай шароитларни яратиб бераётган раҳбарлар ва мухлислар учун жамоада қолишга қарор қилдим.
- «Навбаҳор» жамоаси раҳбарияти жамоада қолишингиз учун Сизга таклиф қилган шартномага имзо чекишга мажбур бўлганингиз ростми?
- Йўқ, (кулади) бундай нарса бўлмаган. Одамлар бунақа гапларни қаердан топишади ҳайронман. Ҳар доим ўз хоҳишим билан шартномага имзо чекканман. Бунга ҳеч қандай шубҳа бўлиши мумкин эмас.
- Юқорида «Пахтакор» билан келишув тўғрисида айтдингиз. Якуний қарорингиз эса «Навбаҳор»да қолиш экан келажакда «Пахтакор» билан ҳеч қандай муаммо бўлмайдими?
- Бу масалада муаммолар бўлмайди деб ўйлайман. «Навбаҳор» ПФК раҳбарияти масалани ҳал қилишини айтди. «Пахтакор» клуби раҳбарияти мени тўғри тушунишади деб умид қиламан. Эътибор қилиб жамоага таклиф қилганларида хурсандман ва раҳмат айтаман. Аммо, юрагим «Навбаҳор»да. Наманганда футболнинг ашаддий, фидоий мухлислари жуда кўп. Жамоамизнинг шундай фидоий мухлислари учун, уларнинг ҳурмати учун, яна «Навбаҳор»да қоламан. Уларнинг менга бўлган ишончлари учун, қўллаб-қувватлаб турганликлари учун барчаларига раҳмат дейман.
Фарҳод Умаралиев суҳбатлашди.