Албатта, “Навбаҳор”нинг якунланган мавсумда рақиблар дарвозасига урилган голларида унга ассистентлик қилган футболчиларнинг ҳам муносиб ҳиссалари бор. Pepsi Суперлига – 2018да “лочинлар”нинг 7 нафар аъзоси самарали тўп оширишни амалга оширди. Бу борада яққол пешқадам тажрибали ярим ҳимоячи Шерзодбек Каримов. Каримов жамоамизнинг 6 та голига ассистентлик қилди.
“Навбаҳор” тўпурари Азизбек Турғунбоев эса 5 та голга ҳаммуаллифлик қилган.
- Шерзодбек Каримов – 6 та “пас”
- Азизбек Турғунбоев – 5 та “пас”
- Сардор Сулаймонов – 4 та “пас”
- Аъзам Алиев – 4 та “пас”
- Азамат Алланиёзов – 2 та “пас”
- Аюбхон Нўъмонов – 1 та “пас”
- Ненад Иньяц – 1 та “пас”.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.