Pepsi Суперлиганинг якунланган мавсумида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби бронза медали соҳиби бўлди. Албатта, ушбу муваффақиятда жамоа футболчиларининг муносиб улушлари бор. Қуйида Суперлига – 2018да “лочинлар” таркибида ким қанча вақт тўп сурганлиги борасидаги статистикани эътиборингизга ҳавола этамиз.
Маҳоратли ярим ҳимоячи Аъзам Алиев жорий йилда “Навбаҳор”нинг барча ўйинларида майдонга тушган ягона футболчи бўлди. Шунингдек, у бор-йўғи 4 марта алиштирилган бўлса, шундан иккитаси учрашувлардаги тўхталишлар учун қўшиб берилган вақтда юз берди.
Наманганликлар таркибида энг кам майдонга тушган футболчи эса ёш ҳужумчи Сарвар Солиев бўлди. У майдонда бор-йўғи 8 дақиқа ҳаракат қилди, холос.
- Аъзамжон Алиев – 32 ўйин, 2863 дақиқа
- Мирзоҳид Ғофуров – 29 ўйин, 2578 дақиқа
- Остон Ўрунов – 30 ўйин, 2543 дақиқа
- Азизбек Турғунбоев – 28 ўйин, 2457 дақиқа
- Жаҳонгир Меҳмонов – 28 ўйин, 2435 дақиқа
- Дарко Станоевич – 25 ўйин, 2118 дақиқа
- Даврон Ҳошимов – 24 ўйин, 2049 дақиқа
- Аюбхон Нўъмонов – 30 ўйин, 1936 дақиқа
- Акбар Тўраев – 17 ўйин, 1530 дақиқа
- Игорь Голбан – 16 ўйин, 1440 дақиқа
- Томислав Пайович – 17 ўйин, 1286 дақиқа
- Ботирали Эргашев – 14 ўйин, 1260 дақиқа
- Дилшод Жабборов – 20 ўйин, 1174 дақиқа
- Шерзодбек Каримов – 14 ўйин, 980 дақиқа
- Сардор Сулаймонов – 25 ўйин, 917 дақиқа
- Рўзимбой Аҳмедов – 17 ўйин, 863 дақиқа
- Азамат Алланиёзов – 20 ўйин, 741 дақиқа
- Дарко Никач – 11 ўйин, 648 дақиқа
- Илҳом Бойдедаев – 11 ўйин, 529 дақиқа
- Зоҳир Пиримов – 12 ўйин, 499 дақиқа
- Ненад Иньяц – 8 ўйин, 460 дақиқа
- Музаффар Абдуллаев – 2 ўйин, 135 дақиқа
- Дилшод Ҳамроев – 1 та ўйин, 90 дақиқа
- Беҳруз Садиллоев – 3 та ўйин, 32 дақиқа
- Ҳожиакбар Юнусов – 1 ўйин, 27 дақиқа
- Сарвар Солиев 1 ўйин, 8 дақиқа.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.