“Навбаҳор – U-18” – “Бухоро – U-18” – 7:1 (4:0)
17 ноябрь. Наманган. “Навбаҳор - Умид” стадиони. 37 томошабин.
Ҳакамлар: Акмал Раҳимов (Андижон), Абдураҳим Жабборов (Наманган), Исроил Имомназаров (Наманган), Иброҳим Исмоилов (Наманган).
Назоратчи: Э.Орипов.
Голлар: Ш.Холдоралиев (4,40), Т.Имомалиев (9,45+1), А.Ҳотамов (57, 63,75) – Ш.Бешимов (83).
“Навбаҳор – U-18”: 68.Миржалолбек Маматханов (32.Бобурмирзо Тошмирзаев, 70), 3.Муҳаммаджон Охунмирзаев, 4.Юнусхон Обидхонов
(5. Ҳусанхон Аҳмадхонов, 65), 6.Шерзод Ғуломжонов (10.Достонбек Ғозихонов,59),7.Шукурулло Холдоралиев (12.Азимжон Абдураҳимов, 65), 9.Қодиржон Икромов (11.Бобиршоҳ Собиров, 53), 14. Асадбек Лутфуллаев, 15.Содиқжон Ортиқов, 17.Тошпўлат Имомалиев (16.Абдулазиз Ҳотамов, 51), 18.Улуғбек Акназаров, 19. Баҳромжон Яҳёхонов (2. Жамшидбек Маҳмудов, 53).
“Бухоро – U-18”: 80.Сардор Икромов, 4. Раҳимжон Обидов, 7.Жобирбек Наврўзов (8. Нуржаҳон Музаффаров, 62), 11.Маҳмуд Ҳожиев, 16.Бобиржон Султонов, 17.Отабек Равшанов, 18. Шаҳзод Бешимов, 19.Акобир Воҳидов, 33.Жавоҳир Шодмонов, 70.Сардор Раззоқов (87.Асадбек Асадов, 46), 93. Бекзод Сайидов.
Огоҳлантиришлар: Ш.Ғуломжонов (31), Б.Собиров (60) – А.Воҳидов (43), Б.Султонов (63).
Четлатиш: Б.Султонов (85).
Суперлига клубларининг U-18 жамоалари ўртасидаги 21-тур доирасидан ўрин олган баҳсда Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ўз майдонида Бухоронинг “Бухоро” жамоасини қабул қилди. Таъкидлаш жоизки, мазкур баҳсда тўлиқ ташаббусга эга бўлган ёш футболчиримиз йирик – 7:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Шу куни Шукурулло Холдоралиев ва Тошпўлат Имомалиев “дубль” қайд этишган бўлса, захирадан майдонга туширилган Абдулазиз Ҳотамов “хет-трик”ка эришди.
Бухороликлар ҳисоб 7:0 кўриниш олганидан кейингина кам сонли қарши ҳужумларидан бирини гол билан якунлаб, якуний ҳисобнинг 7:1 кўриниш олишини таъминлашди, холос.
Мазкур ғалабадан кейин Раҳим Ғофуров ва Аъзам Ражаббаев шогирдлари ўз очколари сонини 46 тага етказиб, 2-поғонадаги мавқеларини мустаҳкамлашди.
Сўнгги – 22-тур учрашувини ёш “лочинлар” 24 ноябрь куни Навоийда “Қизилқум” жамоасига қарши ўтказишади. Бўлажак баҳсда U-18 жамоамизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.