Сhampionat.asia сайти Pepsi Суперлига 30-тур лауреатларини аниқлади.
Унга кўра, мазкур тур доирасидаги “Навбаҳор” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманидаги “лочинлар” устози Андрей Канчельскиснинг ўйин ҳақида билдирган фикрлари “Тур иқтибоси” деб топилди.
Сайт ижодкорлари бу ҳақда қуйидаги фикрларни билдиришган:
- “Навбаҳор” бош мураббийи Андрей Канчельскис фикрларини билдириб ўтди.
- Ҳар икки жамоа вакилларининг бугун намойиш этган ўйинлари менга ёқди. “Бунёдкор” ўйин жиҳатидан энг кучли клублардан бири ва шундай жамоага қарши тўп суриш анча қизиқарли бўлди.
Биз “Бунёдкор”да муаммолар борлигини биламиз ва шундай жамоа келаси мавсумда чемпионатда ўйнамаса, афсусланарли ҳолат бўлади.
Албатта ҳали жамоада олиб бориладиган ишлар бор. Лекин айни пайтда ихтиёримизда 12 нафар футболчи бор ва ўз имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда, ўйин намойиш этишга интиляпмиз. Шогирдларимнинг машғулотлар жараёнидан ва иштиёқларидан хурсандман. Ўзимизни хотиржам ҳис қилишимиз учун энди кейинги учрашувларда 1 та эмас, 2-3 та гол уришга ҳаракат қиламиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.