Осиё чемпионатининг саралаш босқичи ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-21 олимпия терма жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун 11 ноябрь кунлари пойтахтимиз Тошкентга йиғилади. Олимпиячиларимиз 11 ноябрь куни пойтахтимизда машғулот ўтказиб, 12 ноябрь куни БААга парвоз қилишади. Олимпия терма жамоамиз БААда 12-21 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган халқаро ўртоқлик турнирида иштирок этади.
Ўзбекистон U-21 олимпия терма жамоасининг мазкур йиғинига Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов ҳам таклиф этилди.
Биз бўлажак халқаро мусобақада олимпия терма жамоамизга омад ёр бўлиши ҳамда Остон Ўрунов мазкур турнирда ўзининг энг яхши сифатларини намоён этишини тилаб қоламиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.