12-13 июль кунлари Pepsi Суперлигасида 14-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Мазкур тур доирасидаги Тошкентнинг “Локомотив” ва Наманганнинг “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувни навоийлик Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлди. Унга қанотларда ҳамшаҳарлари – Обид Жумаев ва Руслан Самандаров ёрдам беришади. Захира ҳаками тошкентлик Фаррух Янсупов. Ўйин назоратчиси пойтахтлик Арслон Ҳотамов. Учрашув комиссари этиб, Баҳодир Мирзаев тайинланган.
“Локомотив” – “Навбаҳор” баҳси 13 июль куни ТТЗдаги “Локомотив” марказий ўйингоҳида соат 19:00да бошланади.
Мазкур учрашувда севимли жамоамизни қўллаб-қувватланг ва ғалабага руҳлантиринг!
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.