Хабарингиз бор, бугун Pepsi Суперлига 16-тур доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби Қаршида “Насаф” жамоаси меҳмони бўлади. Мазкур жамоалар ўртасидаги учрашув “Спорт” телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади. “Насаф” – “Навбаҳор” ўйинини таниқли спорт шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов шарҳлайди.
Эслатиб ўтамиз, Х.Ҳамидов бунгача ҳам севимли жамоамиз иштирокидаги бир қатор учрашувларни шарҳлаган, ўша ўйинларда “лочинлар” АГМКни 2:1, “Бухоро”ни 1:0, “Қўқон-1912”ни эса 3:0 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, “Насаф” билан нурсиз дурангга имзо чекишганди. Қисқаси, Хайрулла Ҳамидов шарҳлаган учрашувлар “Навбаҳор” учун омадли тарзда якунланган.
Ушбу омадли анъана бугун ҳам давом этиб, Илҳом Мўминжонов шогирдлари 5 ўйиндан иборат ғалабали серияларини бугун ҳам давом эттиришларига тилакдошмиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.