Хабарингиз бор, бугун Pepsi Суперлига 16-тури доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби Қаршида “Насаф” жамоаси меҳмони бўлади. Мазкур ўйин олдидан ҳар икки жамоа мутасаддилари, шунингдек, учрашув комиссари Бахтиёр Намозов иштирокида митинг ўтказилди. Унда бўлажак ўйинга оид бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, жамоаларнинг бугунги учрашувда қандай рангдаги либосларда майдонга тушишлари ҳам маълум бўлди. Унга кўра, мезбонлар кўк, жамоамиз эса қизил рангли футболкаларда майдонга тушадиган бўлишди.
Эслатиб ўтамиз, “Насаф” – “Навбаҳор” баҳси бугун соат 21:00да Қаршидаги “Насаф” марказий ўйингоҳида ўтказилади.
Бўлажак баҳсда севимли жамоамизга омад ёр бўлиб, ғалабали серияси давом этишига тилакдошмиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.