Наманганнинг “Навбаҳор” аёллар жамоаси ҳам бугундан машғулотларга киришди. Карима Юлдашева шогирдлари бугун 1 маҳал машғулот ўтказишди. Машғулотлар эртадан 2 маҳалдан ўтказилади.
Аёллар жамоамиздан 3 нафари – Сарвиноз Комилжонова, Рухсора Охунова ва Дурдонахон Бахтиёрова Наманганда 21-25 июнь кунлари ўз ўқув-машғулот йиғинини ўтказадиган Ўзбекистон U-19 терма жамоасига жалб этилишган бўлса, Диёра Жўрабоева “Чиғатой”да 21-25 июнь кунлари ўқув-машғулот йиғини ўтказадиган Ўзбекистон U-16 терма жамоасига таклиф этилган.
Аёллар жамоамиз 23 июнь куни Ўзбекистон U-19 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган.
“Навбаҳор”ПФК матбуот хизмати.