Жорий ҳафта бошида Наманганда ўз машғулотларини бошлаган Наманганнинг “Навбаҳор” ёшлар жамоаси бугундан ўз ўқув - машғулот йиғинини Косонсойда давом эттирмоқда.
Шуҳрат Қорабоев шогирдлари 18 ва 19 июнь кунлари машғулотларни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда олиб боришди. Душанба куни машғулотлар 1, сешанба куни эса 2 маҳал олиб борилди. Бугун эрталабки машғулотни ҳам мазкур стадионда ўтказган ёшларимиз тушдан сўнг Косонсойга жўнаб кетишди. Шуҳрат Қорабоев шогирдлари Косонсойда бугун дастлабки машғулотни ўтказишди. Машғулотда футболчилар тўп билан ишлашди.
Ёшлар жамоамиз Косонсойда 28 июнгача бўлишни режалаштирган. У ерда машғулотлар кунига 2 маҳалдан олиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, ёшларимиз Ёшлар лигаси доирасидаги 16-тур баҳсини 7 июль куни Қаршида “Насаф” ёшларига қарши ўтказишади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.