Хабарингиз бор, Россиядаги ЖЧ-2018 мусобақаси муносабати билан Pepsi Cуперлигада танаффус эълон қилинган. 10 июнь куни 15-тур доирасидаги учрашувни “Қўқон-1912” клубига қарши ўтказиб, йирик – 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган жамоамиз вакиллари ҳам қисқа муддатли ҳордиқдан сўнг, 17 июндан машғулотларни бошлашди.
“Лочинлар” машғулотларни кунига 2 маҳалдан Қибрайда олиб боришмоқда.
Қибрайдаги машғулотларда “Навбаҳор” таркибига янги қўшилган ярим ҳимоячи Шерзод Каримов ҳам иштирок этмоқда. Жамоа сафини эса 3 нафар футболчи тарк этди. Булар: ярим ҳимоячилар – Зоҳир Пиримов ва Беҳруз Содиллаев ҳамда сербиялик ҳужумчи Ненад Иньац.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.