Мухлисларни “Навбаҳор” клуби қошидаги бошқа жамоаларнинг натижалари ҳам қизиқтиришини инобатга олиб, “Навбаҳор” аёллар жамоаси тўғрисида ҳам тўлиқроқ тўхталишга қарор қилдик. Маълумки, аёллар футболи бўйича XXIV мамлакат чемпионатининг 1-давра баҳслари 5 ва 6-тур доирасидаги айрим қолдирилган ўйинларни инобатга олганда, жорий йилнинг 18 июнь куни, яъни бугун ўз ниҳоясига етади ва жамоалар давралар оралиғидаги танаффусга чиқишади.
Карима Юлдашева устозлик қилаётган Наманганнинг “Навбаҳор” аёллар жамоаси ортда қолган 1-давранинг 13та баҳсидан учтасида ғалаба қозониб, 2та учрашувда дурангга имзо чекди ва 8та ўйинда мағлубиятга учради ҳамда 11 очко тўплаган ҳолда, 1-давра баҳсларини 10-поғонада якунлади. Аёллар жамоамизнинг тўплар нисбати 12-40ни ташкил этмоқда.
Аёллар футболи бўйича XXIV мамлакат чемпионатининг 2-давра баҳслари 5 август куни старт олади. Шу куни 15-тур доирасида Карима Юлдашева шогирдлари ўз майдонларида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилишади.
Аёллар футболи бўйича XXIV мамлакат чемпионатининг 1-даврасидан кейинги вазият қуйидагича кўринишга эга:
№ Жамоалар Ў Ю Д М Т-Н О
- “Севинч” 12 11 1 0 78-4 34
- “Бунёдкор” 11 10 0 1 49-5 30
- “Шўртан” 12 10 0 2 45-11 30
- АГМК 13 9 0 4 44-15 27
- “Металлург” 11 8 1 2 51-7 25
- “Сўғдиёна” 13 8 0 5 33-22 24
- “Андижанка” 13 6 1 6 16-26 19
- “Пахтакор” 13 6 0 7 19-35 18
- “Нефтчи” 13 4 0 9 19-57 12
- “Навбаҳор” 13 3 2 8 12-40 11
- “Локомотив” 13 3 0 10 13-38 9
- “Бухоро” 11 3 0 8 13-28 9
- “Қизилқум” 11 1 1 9 7-40 4
- “Қўқон -1912” 3 1 0 12 -69 3
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.