“Навбаҳор – U-18” – “Насаф – U-18” – 3:2 (1:0)
16 июнь. Тўрақўрғон. “Ёшлик” ўйингоҳи. 75 томошабин.
Ҳакамлар: Акмалжон Раҳимов (Андижон), Абдураҳим Жабборов (Наманган), Исроил Имомназаров (Наманган), Иброҳим Исмоилов (Наманган).
Назоратчи: Эркин Орипов (Фарғона вилояти).
Голлар: А.Жалилов (26), У.Акназаров (78, 90+1) – Ш.Комилов (75), А.Миров (79).
“Навбаҳор”: 1.Миржалолбек Маматханов, 2.Жамшидбек Маҳмудов, 5.Содиқжон Ортиқов, 6.Шерзод Ғуломжонов, 7.Шукурулло Холдоралиев,
- Қодиржон Икромов (16.Муҳаммаджон Охунмирзаев, 51), 10.Абдулазиз Жалилов (15.Ҳусанхон Аҳмадхонов, 49), 11. Бобуршоҳ Собиров (8.Достонбек Ғозихонов, 71), 17.Файзулло Ҳабибуллаев, 18.Улуғбек Ақназаров, 19. Баҳромжон Яҳёхонов (3.Юнусхон Обидхонов,59, 12.Азимжон Абдураҳимов, 84).
“Насаф”: 31. Абдувоҳид Неъматов, 4.Наврўзжон Саидов, 5.Нурбек Ботиров, 8.Шоҳмалик Комилов, 9. Наврўз Сафаров (7.Алпомиш Миров, 57), 11.Жавоҳир Шокиров, 15.Сардор Тўраев, 17. Алфайзи Неъматов, 18.Ислом Баратов, 27. АбубакирРизо Турдалиев (20. Тимур Набиев, 62), 33.Нодирбек Эгамбердиев.
Огоҳлантиришлар: У.Акназаров (62) – И.Баратов (42), А.Турдалиев (52), Н.Саидов (81), Т.Набиев (84), Ш.Комилов (90+3).
Четлатиш:И.Баратов (60).
16 июнь куни Суперлига клубларининг U-18 жамоалари ўртасида навбатдаги 5-тур учрашувлари ўтказилди. Ушбу тур доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси ёшлари қаршилик тенгдошларини қабул қилишди. Таъкидлаш жоизки, учрашув анча қизиқарли ва курашларга бой тарзда кечди. Ўйинни фаол тарзда бошлаган майдон эгаларининг ҳужумлари 26-дақиқада самара бериб, Абдулазиз Жалилов “Насаф” дарвозасини аниқ нишонга олиб, ҳисобни очди – 1:0.
Гарчи танаффусгача ҳар икки жамоа жамоа вакиллари, жумладан, кўпроқ мезбонларда бир қатор хавфли вазиятлар юзага келган бўлса-да, улар самара келтирмади ва танаффусга наманганликлар 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишди.
Иккинчи бўлимда ҳар икки футболчилари ҳужумкорликни кучайтиришди. Натижада баҳс анча қизиқарли ва голларга бой тарзда ўтди. 60-дақиқада қаршиликлар майдонда бир киши кам бўлиб қолишди. Рақибига нисбатан қўполлик ишлатгани учун меҳмонлар вакили Ислом Баратов иккинчи марта сариқ карточка билан “сийланиб”, майдондан четлатилди. Бу имкониятдан албатта ёш “лочинлар” фойдаланишлари лозим эди. Аммо аксинча, қаршиликлар мувозанатни тиклаш учун астойдил ҳаракат қилишди ҳамда 75-дақиқада пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Ёш “навбаҳорчилар” ўз жарима майдончалари ичида рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатишгани учун учрашув бош ҳаками Акмалжон Раҳимов майдон эгалари дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Пенальтини Шоҳмалик Комилов аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
Албатта, ўйиннинг бундай тус олиши Аъзам Ражаббаев шогирдларини қониқтирмасди ва улар ҳужумкорликни янада кучайтириб, 78-дақиқада яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Улуғбек Акназаров “Насаф” посбони Абдувоҳид Неъматовни доғда қолдирди – 2:1.
Бироқ мезбонларнинг қувончи узоққа чўзилмади. Орадан бир дақиқа ўтар-ўтмас, қаршиликларнинг захирадан майдонга туширилган футболчиси Алпомиш Миров дарвозабон Миржалолбек Маматхановни доғда қолдириб, мувозанатни тиклади – 2:2.
Майдонда сон жиҳатидан кўп бўлган ёш “лочинлар” ғалаба тўпини киритиш учун учрашув якунигача ҳаракат қилишди ва охири ўз ниятларига етишди. Ўйиндаги тўхталишлар учун ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда “Навбаҳор” ярим ҳимоячиси Улуғбек Акназаров иккинчи марта “Навбаҳор” дарвозабони Абдувоҳид Неъматовни доғда қолдирди ва ўз “дубл”ини нишонлади – 3:2.
Ушбу гол Аъзам Ражаббаев шогирдларига қаторасига иккинчи ғалабани туҳфа этди. Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, мавсум стартидаги омадсиз ўйинлардан кейин (қаторасига 3та мағлубият) U-18 жамоамиз анча ўзига келиб, ўз ўйинини топиб бормоқда. Буни “Насаф”га қарши кечган учрашув ҳам исботлади.
Ёш “лочинлар” навбатдаги 6-тур доирасидаги баҳсни 23 июнь куни Жиззахда “Сўғдиёна”га қарши ўтказишади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.