Хабарингиз бор, Россиядаги ЖЧ-2018 мусобақаси муносабати билан Pepsi Cуперлигада танаффус эълон қилинган. 10 июнь куни 15-тур доирасидаги учрашувни “Қўқон-1912” клубига қарши ўтказиб, йирик – 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган жамоамиз вакиллари ҳам айни пайтда дам олишмоқда.
“Навбаҳор” жамоаси машғулотларни 17 июндан бошлайди.
“Лочинлар” шу куни пойтахтимиз Тошкентга йиғилишади. Машғулотлар эса кунига 2 маҳалдан Қибрайда олиб борилади.
Қибрайдаги машғулотларда “Навбаҳор” таркибига янги қўшилган ярим ҳимоячи Шерзод Каримов ҳам иштирок этади. Жамоа сафини эса 3 нафар футболчи тарк этди. Булар: ярим ҳимоячилар – Зоҳир Пиримов ва Беҳруз Содиллаев ҳамда сербиялик ҳужумчи Ненад Иньац.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.