Бунёдкор” – “Навбаҳор” - 6:0 (4:0)
10 июнь.Тошкент шаҳри. “Бунёдкор” академияси майдони. 55 томошабин.
Ҳакамлар: Анна Сидорова (Тошкент), Зуфар Элибоев (Қарши), Александра Кончикова (Тошкент).
Голлар: М.Косникова (1), М.Қодирова (13, ўз дарв.),Т.Рашидова (19), Л.Норбекова (22), У.Зоирова (64), С.Галимова (73).
Назоратчи –Аюбхон Исаев (Ғазалкент).
Комиссар – Ойбек Юнусов.
10 июнь куни футбол бўйича аёллар ўртасидаги мамлакат чемпионатининг 13-тур баҳслари ўтказилди. Мазкур тур доирасида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси сафарда “Бунёдкор” меҳмони бўлди. Учрашувнинг илк дақиқалариданоқ устунликни ўз қўлларига олган мезбонлар дастлабки ҳужумдаёқ ҳисобни очишди. Шундан сўнг, ҳужумкорликни оширган тошкентликларнинг навбатдаги ҳужумларидан бирида аёллар жамоамиз аъзоси Марҳабо Қодирова кутилмаганда тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди. Танаффусга қадар “Бунёдкор” аъзолари яна 2та гол уриб, ҳисобнинг йирик - 4:0 кўриниш олишини таъминлашди.
Иккинчи бўлимда Карима Юлдашева шогирдлари ўйинда бурилиш ясашга интилиб кўришди. Аммо уларнинг зарбаларига аниқлик етишмади. Майдон эгалари эса учрашув якунига қадар яна 2 марта тўп киритиб, якуний ҳисобнинг 6:0 кўриниш олишини таъминлашди.
Биринчи давранинг сўнгги – 14-турини “Навбаҳор” жамоаси сафарда “Металлург”га қарши ўтказади. Бўлажак баҳсда аёллар жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.