Бугун “Навбаҳор” ПФКда кўп йиллардан буён ҳисобчи лавозимида ишлаб келаётган, клубнинг иқтисодий ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшаётган Мирзоҳид Маруфхоновнинг таваллуд топган куни. У ўзининг 42 ёшини нишонламоқда. Ушбу айём муносабати билан “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилари ва ходимлари Мирзоҳид Маруфхоновни туғилган куни билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаймиз! Илоҳим, фарзандларингиз бахту-иқболини кўриб юринг! Бахтимизга доимо соғ бўлинг!
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.