7 июнь
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 6:1 (2:0)
Наманган. “Баркамол авлод”спорт мажмуаси. 110 томошабин.
Ҳакамлар: Жамолиддин Қосимов (Марғилон), Раҳматулло Шуҳратов (Марғилон), Жалолиддин Қосимов (Марғилон), Санжарбек Раҳмонов (Фарғона).
“Навбаҳор”: 30. Абдулаҳад Йўлдошев, 7. Илёс Маллаев, 10. Ҳакимжон Абдурашидов, 11. Нурали Исоқов, 19.Абдулло Ўринбоев.
Захирадан тушганлар: 4.Довудхон Алибоев, 5.Муҳаммадали Ғуломов, 6.Мақсудбек Рустамов, 8.Аюбхон Гаппаров, 13.Муҳаммад Эшондадаев, 14.Шукуржон Машраббоев, 16.Юнусхон Жабборов, 17. Абдулазиз Абдураҳматов, 18.Нўъмонжон Аҳмедов.
“Қизилқум”:47.Севдиёр Ўринов, 9.Фарҳод Ашуров, 44.Алижон Раҳмонов, 70. Муҳриддин Эгамбердиев, 98. Лазиз Раҳматуллаев.
Захирадан тушганлар: 6.Беҳзоджон Ибрагимов, 10.Темур Раҳимов,
11.Суҳроб Аҳмедов, 16.Иззатулло Исмоилов, 18.Аҳрор Умирзоқов, 23.Нуриддинжон Тошев, 91. Достон Розиқов. 99.Зокиржон Мирзаев.
Голлар: Ҳ.Абдурашидов (14,18, 32), А.Абдураҳматов (22,30), А.Гаппаров (34) – Т.Раҳимов (25).
Огоҳлантиришлар: М.Рустамов (37) – Ф.Ашуров (10), М.Эгамбердиев (18).
Назоратчи: Тимур Абдуллаев.
Комиссар: Азизбек Эргашев.
8 июнь
“Навбаҳор” – “Қизилқум” – 4:3 (3:2)
Наманган. “Баркамол авлод”спорт мажмуаси. 34 томошабин.
Ҳакамлар: Раҳматулло Шуҳратов (Марғилон), Жамолиддин Қосимов (Марғилон), Санжарбек Раҳмонов (Фарғона), Жалолиддин Қосимов (Марғилон).
“Навбаҳор”: 30.Абдулаҳад Йўлдошев, 7. Илёс Маллаев, 10.Ҳакимжон Абдурашидов, 11.Нурали Исоқов, 19.Абдулло Ўринбоев.
Захирадан тушганлар: 2.Элдор Машрабов, 4.Довудхон Алибоев, 5.Муҳаммадали Ғуломов, 6.Мақсудбек Рустамов, 8.Аюбхон Гаппаров, 13.Муҳаммад Эшондадаев, 14.Шукуржон Машраббоев, 16.Юнусхон Жабборов, 17. Абдулазиз Абдураҳматов, 18.Нўъмонжон Аҳмедов.
“Қизилқум”:47.Севдиёр Ўринов, 9.Фарҳод Ашуров, 44.Алижон Раҳмонов, 70. Муҳриддин Эгамбердиев, 98. Лазиз Раҳматуллаев.
Захирадан тушганлар: 6.Беҳзоджон Ибрагимов, 10.Темур Раҳимов,
11.Суҳроб Аҳмедов, 16.Иззатулло Исмоилов, 18.Аҳрор Умирзоқов, 23.Нуриддинжон Тошев, 91.Достон Розиқов. 99.Зокиржон Мирзаев.
Голлар:Ҳ.Абдурашидов (2,15),А.Гаппаров(17),А.Ўринбоев(39) – А.Умирзоқов (14, 40), А.Гаппаров (20-авт.).
Огоҳлантиришлар: Н.Аҳмедов (13) – Т.Раҳимов (24).
Назоратчи: Тимур Абдуллаев.
Комиссар: Азизбек Эргашев.
Футзал бўйича мамлакат чемпионатининг биринчи давра баҳслари ўз якунига етди. Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси 11-тур доирасидаги баҳсларда ўз майдонида Навоийнинг “Қизилқум” жамоасини қабул қилди.
7-8 июнь кунлари ўтказилган ҳар икки баҳсда ҳам футзалчиларимиз зафар қучиб, давралар оралиғидаги танаффусга яхши кайфиятда йўл оладиган бўлишди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур тур баҳслари олдидан “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи Ғофур Самиев таркиб борасида бироз муаммога дуч келди. Олдинги турда 3та ўйинга дисквалификация қилинган “лочинлар”нинг асосий посбони Исломбек Жўраев мазкур турда жамоасига ёрдам бера олмасди. Шу сабабли, наманганликлар устози Абдулаҳад Йўлдошевга ишонч билдирди ва таъкидлаш жоизки, у бу ишончни оқлади.
“Навбаҳор” тўпурари Ҳакимжон Абдурашидов эса 11-турда 5та гол муаллифига айланди.
7 июнь кунги учрашувда футзалчиларимиз рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмай, йирик – 6:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Наманганликлардан шу куни Ҳакимжон Абдурашидов “хет-трик”ка, Абдулазиз Абдураҳматов эса “дубл”га эришган бўлишса, Аюбхон Гаппаров ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Меҳмонларнинг ягона голига эса Темур Раҳимов муаллифлик қилди.
Иккинчи баҳсда “Қизилқум” вакиллари мезбонларга муносиб қаршилик кўрсатишди. Натижада учрашув голларга бой тарзда кечиб, якуний ҳисоб 4:3 кўринишини олди. Шу куни “Навбаҳор”дан Ҳакимжон Абдурашидов, навоийликлардан эса Аҳрор Умирзоқов “дубл”га эришишди. Аюбхон Гаппаров эса рақиб дарвозаси билан бирга кутилмаганда ўз дарвозасини ҳам ишғол этди.
Шу тариқа “Навбаҳор” жамоаси давралар оралиғидаги танаффусга 23 очко билан чиқиб кетди.
Футзал бўйича мамлакат чемпионатининг 2-давра баҳслари 17 август куни старт олади. Шу куни футзалчиларимиз Жиззахда “Сўғдиёна” меҳмони бўлишади.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.