Аёллар футболи бўйича мамлакат чемпионатининг 9-турини бошқариб борувчи масъуллар тайинланди. Унга кўра, мазкур тур доирасидаги “Андижанка” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги баҳсни фарғоналик Олим Тўйчибоев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарадиган бўлди. Тўйчибоевга қанотларда К.Ҳасанов ва Х.Ўролов ёрдам беришади. Захира ҳаками Ш.Аъзамов. Учрашув назоратчиси фарғоналик Рустам Толипжонов. Ўйин комиссари этиб, тошкентлик Маъмур ака Саидқосимов тайинланган. “Андижанка” – “Навбаҳор” учрашуви 24 май куни ўтказилади. Бўлажак ўйинда аёллар жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.