Юзага келган ФИФА кунларидан самарали тарзда фойдаланишга ҳаракат қилаётган жамоамиз кеча назорат-синов баҳси ўтказди.
Тошкентдаги “Бунёдкор” академияси стадионида “Бунёдкор”га қарши кечган баҳсда “лочинлар” йирик – 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
“Навбаҳор”нинг голларига Элгужа Григалашвили (2 та), Асадбек Собиржонов ва Зоран Марушич муаллифлик қилишди.
"Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.