Биринчи лига. 10-тур
“Навбаҳор-фарм” - “Бунёдкор-фарм” – 1:0 (0:0)
12 июнь. Наманган. “Ёш куч”стадиони. 167 томошабин.
Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Амир Галеев, Даниил Яценко, Исроилжон Имомназаров.
Назоратчи: Эркин Орипов.
ЎзПФЛ комиссари: Владимир Назаров.
Гол: Комил Тожиддинов.
“Навбаҳор-фарм”: 13.Исломжон Абдуллахонов, 5.Содиқжон Ортиқов, 8.Комил Тожиддинов, 20.Қодиржон Икрамов, 21.Асилбек Орифжонов, 29.Суҳроб Ғайбуллаев (15.Нуриддин Раҳимов,46) 31.Аюбхон Жўраев, 45.Миржалол Абдумуталов, 51.Азиз Ҳакимбаев (50.Ибодулла Набиев,46), 66.Омадбек Тоштемиров, 91.Асадбек Зокиржонов.
“Бунёдкор-фарм”: 44.Ислом Асролов, 45.Фарҳод Ўткиров, 53.Элбек Бўриев (92.Алфайзи Неъматов, 25), 54.Зафар Турсунов (57.Дилёрбек Қўзибоев,65), 61.Азиз Маҳамаджонов, 62.Абдуллоҳ Омоналиев, 66.Жасур Абдулбеков (56.Асилбек Нормўминов,67), 68.Асадбек Қоҳоржонов (58.Абдулазиз Пардабоев,78), 73.Иброҳим Боҳодиров, 75.Бек Абдуллаев (55.Жасур Аҳмаджонов,46), 86.Ислом Каримов.
Огоҳлантиришлар: О.Тоштемиров (27), М.Абдумуталов (84) – А.Маҳамаджонов (47), А.Неъматов (90+2).
Биринчи лиганинг 10-туридан ўрин олган баҳсда Рашиджон Ғофуров мураббийлик қилаётган “Навбаҳор-фарм” ўз майдонида Тошкентнинг “Бунёдкор-фарм” жамоасини қабул қилиб, кичик – 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Кескин курашлар остида кечган учрашувнинг 1-бўлимида фарм жамоамиздан Аюбхон Жўраев ва Омадбек Тоштемировнинг зарбалари, Асилбек Орифжонов ҳамда Қодиржон Икрамовнинг жарима зарбаларига аниқлик етишмади.
Меҳмонларда эса биринчи 45 дақиқаликда биргина хавфли вазият юзага келиб, ҳужумларнинг бирида “Бунёдкор-фарм” ҳужумчиси Элбек Бўриев фарм жамоамиз дарвозабони Исломжон Абдуллахонов билан яккама-якка вазиятга чиқди. Сўнгги паллада Абдуллахонов тўпни қайтаришга муваффақ бўлди.
Натижада жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг билан йўл олди.
Иккинчи бўлимда ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этган Рашиджон Ғофуров шогирдлари ниҳоят, 75-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлишди.
Майдон эгаларининг навбатдаги ҳужумларидан бирида маҳоратли ярим ҳимоячи Комил Тожиддинов ўнг қанотдан оширилган тўпни дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни очди - 1:0.
Гарчи учрашув якунига қадар, мезбонларда кўпроқ, тошкентликларда ҳам 2-3 та хавфли вазиятлар юзага келган бўлса ҳам, дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва вакилларимиз навбатдаги, 6-ғалабани қўлга киритишди.
Ушбу ютуқдан сўнг, фарм жамоамиз очколари сонини 18 тага етказган ҳолда, турнир жадвалида 4-ўринга кўтарилиб олди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.