Coca Cola Суперлига 22-туридан ўрин олган, Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоасига қарши кечадиган ўйинга тайёргарликни жамоамиз аъзолари бугун ҳам давом эттиришди.
“Лочинлар” бугунги машғулотни Виктор Жалилов бошчилигидаги мураббийлар штаби қўл остида “Марказий” ўйингоҳ захира майдонида ўтказишди. Бугунги тайёргарлик жараёнини жамоамизнинг маслаҳатчи-мураббийи Самвел Бабаян ҳам бевосита майдонда кузатди.
Бугунги машғулотда кеча Россиядан етиб келган тажрибали ҳимоячи Игорь Голбан ҳам иштирок этди.
Бироз бетоблиги боис, машғулотларда тажрибали ярим ҳимоячи Исломбек Исоқжонов қатнашмаяпти.
Исоқжонов ва жамоамиз сардори Азимжон Аҳмедовнинг тез кунларда машғулотларга қўшилишлари кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Бунёдкор” баҳси 17 октябрь куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 17:00 да старт олади.
Машғулотларда футболчиларга куч-қувват, бўлажак ўйинда эса жамоамизга омад ёр бўлишини тилаймиз.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.