Биринчи лига. 20-тур
“Бунёдкор-фарм” – “Навбаҳор-фарм” – 1:2 (0:0)
Тошкент. “Бунёдкор” академияси майдони.
Ҳакамлар: Комилжон Расулов, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Никита Мустафин.
Назоратчи: Андрей Клепиков.
Комиссар: Равшан Мавлонов.
Голлар: Зафар Турсунов (81) – Наврўзбек Иминжонов (65, 77).
“Бунёдкор-фарм”: 59.Жасур Умрзоқов, 28.Ҳусан Йўлдошев, 39.Александр Зевадинов, 45.Фарҳод Ўткиров, 55.Аббос Жумақулов, 58.Маҳди Абдураимов, 68.Бобур Ёрбеков, 69.Шаҳзод Акбаралиев, 88.Рихсихўжа Аҳмадхўжаев, 89.Сардор Усмонов, 99.Санжар Рихсибоев.
Захирадагилар: 60.Ислом Асролов, 27.Асилбек Нормўминов, 56.Арам Маркарян, 66.Элбек Бўриев, 67.Дилёрбек Қўзибоев, 82.Зафар Турсунов.
“Навбаҳор-фарм”: 12.Миржалолбек Маматхонов, 6.Шаҳзодбек Ҳамидов, 18.Илҳомжон Алибоев, 21.Комилжон Тожиддинов, 27.Жавоҳирбек Олимжонов, 32.Қодиржон Икрамов, 45.Миржалол Абдумуталов, 48.Жавоҳир Ҳусанов, 50.Ҳожиакбар Юнусов, 56.Диёр Жалолиддинов, 57.Мирзоҳид Қўчқоров.
Захирадагилар: 46.Ҳожиакбар Жўраев, 31.Аюбхон Жўраев, 43.Суҳроб Ғайбуллаев, 58.Дилшод Олимов, 60.Наврўзбек Иминжонов, 63.Искандар Сиддиқжонов, 66.Омад Тоштемиров, 75.Муроджон Муҳаммадалиев, 80.Азиз Кошибхонов.
Биринчи лиганинг 20-туридан ўрин олган баҳсда Рашид Ғофуров мураббийлик қилаётган “Навбаҳор - фарм” жамоаси сафарда “Бунёдкор-фарм” меҳмони бўлди.
Мазкур учрашувнинг 1-бўлимида гарчи ҳар икки жамоа аъзоларида бир қатор вазиятлар юзага келган бўлсада, футболчилар имкониятлардан фойдалана олишмади.
Натижада жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобидаги нурсиз дуранг билан йўл олди.
Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа мураббийлари таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширишди. Таъкидлаш жоизки, айнан захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинда бурилиш ясай олишди.
Жумладан, фарм жамоамиз таркибида захирадан майдонга тушган маҳоратли ҳужумчи Наврўзбек Иминжонов 65 ва 77-дақиқаларда гол уриб, “дубл”га эришган ҳолда, меҳмонларни 2:0 ҳисобида олдинга олиб чиққан бўлса, тошкентликлар таркибида захирадан майдонга тушган Зафар Турсунов тўп киритиб, ҳисобдаги фарқни қисқартирди – 1:2.
Шу тариқа, мазкур ўйинда фарм жамоамиз 2:1 ҳисобида зафар қучиб, очколари сонини 37 тага етказган ҳолда, айни пайтда туинир жадвалида 3-поғонани эгаллаб турибди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.