U-21 Биринчилиги. 18-тур
“Пахтакор – U-21” – “Навбаҳор – U-21” – 1:1 (0:0)
Қибрай. “Қибрай” стадиони.
Ҳакамлар: Рустам Чориев, Зиёвиддин Эркинов, Сардор Миродилов, Султонмурод Абдураҳмонов.
Назоратчи: Александр Попов.
ЎзПФЛ комиссари: Сардор Қудратуллаев.
Голлар: Ҳумоюнмирзо Иминов (47-пен.) – Ҳусайн Эргашбоев (70).
“Пахтакор– U-21”: 1.Cуҳроб Йўлдошев, 14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 30.Риан Исломов (49.Хусров Хананов,83), 36.Аббос Эргашбоев, 39.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 48.Миркомил Абдураззоқов, 55.Рустамжон Позилов (59.Диёрбек Ортиқов,78), 58.Абубакр Ашуров, 63.Муҳаммадали Ўринбоев, 88.Шаҳзод Азмиддинов (54. Иззатилло Пўлатов,64), 99.Пўлатхўжа Холдорхонов (66.Рустам Турдимуродов, 90+1).
“Навбаҳор”- U-21: 35.Раҳимжон Давронов (13.Исломжон Абдуллажонов,46), 25.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев (29.Жамолиддин Баҳромов, 82), 26.Улуғбек Акназаров, 33.Мирзоҳид Мирзамаҳмудов (38.Достонбек Абдулҳаев,51), 34.Муроджон Адашбоев,40.Жаҳонгир Турсунов,42.Содиқжон Ортиқов, 64.Музаффар Мўминов (47.Асилбек Орифжонов,59), 67.Тоҳир Рафаэлов (92.Азизбек Хурсанбоев, 46), 77.Ҳусайн Эргашбоев, 96.Ҳусан Ғанижонов.
Огоҳлантиришлар: Ш.Азмиддинов (44) – Ж.Турсунов (23), С.Ортиқов (28), Ш.Маҳмудҳожиев (81), М.Адашбоев (85).
U-21 Биринчилигининг 18-туридан ўрин олган баҳсда Алишер Маҳмудов ва Равиль Галиев мураббийлик қилаётган “Навбаҳор – U-21” ёшлар жамоаси “Пахтакор” ёшлари меҳмони бўлишди. Кескин курашлар остида ўтган мазкур баҳсда дуранг – 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Ўйин борасида тўхталадиган бўлсак, гарчи учрашувнинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоа вакиллари эҳтиёткор ҳолда, тўп суришгани боис, дарвозалар олдида хавфли вазиятлар кам юзага келди. Шунингдек, ўша вазиятлардан ҳам футболчилардан самарали тарзда фойдалана олишмади.
Бундан ташқари, ҳар икки жамоа дарвозабонлари ишончли ўйин намойиш этган ҳолда, биринчи 45 дақиқаликда ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишди. Натижада жамоалар танаффусга нурсиз дуранг билан йўл олишди – 0:0.
Иккинчи бўлимни ҳужумкор руҳда бошлаган мезбонлар илк дақиқалардаёқ пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Ўша вазиятда ёшлар жамоамиз аъзолари ўз жарима майдончаси ичида рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатишди, деб ҳисоблаган учрашув бош ҳаками Рустам Чориев вакилларимиз дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилади. Пенальтини эса “Пахтакор-U-21” cардори Ҳумоюнмирзо Иминов аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.
Ўтказиб юборилган тўпдан сўнг, Алишер Маҳмудов шогирдлари мувозанатни тиклаш мақсадида, ҳужумкорликни кучайтиришди. Бу эса 70-дақиқада ўз самарасини берди. Ёш “лочинлар”нинг навбатдги ҳужумини ёшлар жамоамизнинг маҳоратли ҳужумчиси Ҳусайн Эргашбоев самарали тарзда якунлаб, ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
Мазкур 1:1 ҳисоби ўйин якунига қадар ўзгармади ва ҳар икки жамоа ўз ҳисобига 1 очкодан ёзиб қўйди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.