17 июль куни “Навбаҳор-фарм” жамоаси Андижонда маҳаллий “Андижон” жамоасига қарши назорат-синов ўйини ўтказди. 30 дақиқадан 4 бўлим давом этган мазкур баҳс мезбонларнинг 4:0 ҳисобидаги устунлиги билан якунланди.
Гарчи ҳисоб йирик кўриниш олган бўлсада, фарм жамоамиз нисбатан тажрибалироқ таркибга эга бўлган мезбонларга муносиб қаршилик кўрсатишди, кўплаб хавфли вазиятлар яратишди. Аммо имкониятлардан фойдаланишда жамоамизга бироз омад етишмади. Хусусан, Асилбек Орифжонов, Комилжон Тожиддинов, Қодиржон Икрамов ҳамда Илҳомжон Алибоев сингари футболчилар рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун жуда қулай вазиятлардан фойдалана билишмади. Абдулазиз Нишонбоев ва Наврўзбек Иминжоновнинг зарбаларидан кейин эса тўп йўлига дарвоза тўсини ҳамда устуни тўғаноқ бўлди.
Асосийси, мазкур баҳс орқали “Навбаҳор-фарм” мураббийлар штаби таркибдаги футболчиларни яна бир бор синовдан ўтказиб олишди.
Назорат-синов ўйини
“Андижон” – “Навбаҳор-фарм” – 4:0
“Навбаҳор-фарм”: Миржалол Маматханов, Ҳожиакбар Юнусов, Миржалол Абдумуталов, Искандар Сиддиқжонов, Жавоҳир Олимжонов, Қодиржон Икрамов, Абдулазиз Нишонбоев, Комилжон Тожиддинов, Жавоҳир Ҳусанов, Асилбек Орифжонов, Наврўзбек Иминжонов.
Захирадан майдонга тушганлар: Илҳомжон Алибоев, Омадбек Тоштемиров, Нўъмонжон Маърупов, Диёр Жалолиддинов, Азизбек Ҳакимбаев, Суҳроб Ғайбуллаев, Азиз Кошибханов.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.