PFС PFС PFС

  • Асосий
  • Янгиликлар
    • Клуб янгиликлари
    • Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари
  • Жамоа
    • Раҳбарият
    • Мураббийлар штаби
    • Асосий таркиб
    • Ёшлар таркиби
    • Аёллар жамоаси
    • Футзал жамоаси
  • Клуб
    • Клуб тарихи
    • Стадион
    • Ютуқлар
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Интервьюлар
    • Онлайн
  • Академия
    • Академия ҳақида
    • U-18
    • U-16
    • U-14
    • U-12
  • Алоқа
  • Суперлига
    • Ўйинлар
    • Натижалар
    • Турнир жадвали
    • Жамоалар
  • Ўзбекистон кубоги
    • Ўйинлар
    • Натижалар

Клуб янгиликлари

“Қўқон-1912” билан ўртоқлик ўйинида дуранг

03 марта 2021
Кўрилган: 248
Rating:
  • Печать
  • E-mail

Рейтинг:  0 / 5

Звезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активнаЗвезда не активна
 

Ўртоқлик ўйини

3 март (чоршанба)

“Навбаҳор” – “Қўқон‑1912” – 1:1 (0:1)

Ҳакамлар: Иброҳим Исмоилов, Максим Нехочин, Исломжон Носиров, Музаффар Маматханов.

Голлар: Иван Соловьёв (81) - Мўмин Мелиев (38).

“Навбаҳор”: Ўткир Юсупов (Раҳимжон Давронов), Даврон Ҳошимов (Фарҳод Мираҳматов), Игорь Голбан (Никола Тасич), Азимжон Аҳмедов, Мирзоҳид  Ғофуров, Марко Путинчанин, Сардор Теляков (Қувондиқ Рўзиев), Аббос Ғуломов (Забиҳилло Ўринбоев), Иван Соловьёв, Эҳсони Паншанбе (Шерзод Ғуломжонов), Славиша Стоянович (Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев).

“Қўқон-1912”: Музаффар Абдуллаев, Бобур Акбаров, Славко Лукич (Аваз Маматхўжаев), Асадбек Собиржонов (Анвар Ҳожимирзаев), Фарҳод Бекмуродов (Александр Мерзляков; Илҳом Ваҳобов), Шоҳназар Норбеков (Жамшид Раҳматуллаев), Мўмин Мелиев (Андрей Сидоров), Муҳаммаданас Ҳасанов (Сардор Азимов), Иван Йосович, Мурод Холмуҳаммедов, Якуба Бамба (Иқбол Маликжонов).

Огоҳлантиришлар: Музаффар Абдуллаев (44) – Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев (89). 

Навбаҳор Қўқон 1912 ўйини расмлари 1

 Бугун Намангандаги “Марказий” стадионда “Навбаҳор” ва “Қўқон‑1912” жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилиб, унда жанговар дуранг қайд этилди ‑ 1:1.

Учрашувнинг дастлабки бўлимида “Навбаҳор” футболчилари кўплаб ҳужумлар уюштиришди, жумладан, Иван Соловьёв, Марко Путинчанин, Азимжон Аҳмедов ва Игорь Голбанда имконият пайдо бўлди. Аммо ўша вазиятларда қўқонликлар посбони фаоллик кўрсатди. Ўйинда ҳисобни меҳмонлар очишди. 38‑дақиқада Ўткир Юсупов қайтарган тўпни Мўмин Мелиев дарвозага аниқ йўллади – 0:1. Биринчи бўлим худди шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа таркибида бир қатор ўзгаришлар кузатилди. Таъкидлаш жоизки, “Навбаҳор”нинг захирадан тушган футболчилари ўйинни анча кучайтиришди. “Лочинлар” ташаббусни қўлга олиб, бир қатор ҳужумлар уюштиришганига қарамай, улардан самара чиқара олишмади. “Лочинлар” жавоб голини 81‑дақиқада уришди. Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев фаол ҳаракат қилиб, рақиблар жарима майдончасига кириб борди ва тўпни қулай вазиятда турган Иван Соловьёвга етказди. Жамоамизнинг россиялик легионери ушбу вазиятда бўш қолган дарвозани ишғол қилди – 1:1. 

Навбаҳор Қўқон 1912 ўйини расмлари 2

Голдан кейин руҳий устунликка эга бўлган “Навбаҳор” футболчилари яна бир қатор имкониятларга эга бўлишди. Шунга қарамай, учрашувда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва жамоамиз “Қўқон‑1912” билан ўйинда дуранг қайд этди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

  • Аввалги
  • Кейинги
  • tweet

Сўнгги хабарлар

“Навбаҳор” – “Оқ-тепа” баҳсини Лутфуллин бошқаради
Жамоамиз машғулотни давом эттирди
Фарм жамоамиздан чиройли “камбэк”
МТРК автомобили таъмирлаб берилди
Аёллар жамоамиз мавсумни дуранг билан бошлади
Исломбек Исмоилов: “Ўйин жанговар руҳда кечди”
Виктор Жалилов: “Мухлислардан ёмон ўйин учун узр сўрайман”
Жамоамиздан нурсиз дуранг
Copyright© 2018 PFC "Navbahor"
Рейтинг@Mail.ru   Яндекс.Метрика   NISD.Uz sayt ishlab chiqaruvchi
  • Асосий
  • Янгиликлар
    • Клуб янгиликлари
    • Жаҳон ва ўзбек футболи янгиликлари
  • Жамоа
    • Раҳбарият
    • Мураббийлар штаби
    • Асосий таркиб
    • Ёшлар таркиби
    • Аёллар жамоаси
    • Футзал жамоаси
  • Клуб
    • Клуб тарихи
    • Стадион
    • Ютуқлар
  • Медиа
    • Видео
    • Фотогалерея
    • Интервьюлар
    • Онлайн
  • Академия
    • Академия ҳақида
    • U-18
    • U-16
    • U-14
    • U-12
  • Алоқа