Бугун “Навбаҳор” уй учрашувларини ўтказадиган “Марказий” ўйингоҳга Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси (ЎзПФЛ) делегацияси, яъни, Клубларни ривожлантириш бўлими бошлиғи Ўнгар Жалимов ва мазкур бўлим мутахассиси Қудрат Мадраимов ташриф буюришди.
Делегация аъзолари ташриф давомида “Марказий” ўйингоҳ майдони, захира майдони, захира майдонидаги назоратчи ва ҳакамлар, жамоаларнинг кийим алмаштириш хоналарини кўздан кечиришди.
Ташриф давомида ЎзПФЛ делегациясига Наманган вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Шуҳрат Мирхолдиршоев, “Марказий” ўйингоҳ директори Набихон Абдуғаниев ва "Навбаҳор" ПФК ходимлари ҳамроҳлик қилишди.
Ўнгар Жалимов ташриф давомида “Марказий” ўйингоҳ директори Набихон Абдуғаниев, шунингдек, ушбу ўйингоҳнинг хизмат ва умумий масалалар бўйича директор ўринбосари Бахтиёр Мирзаабдуллаевга янги мавсумда стадионларга қўйиладиган талаблар бўйича маълумот берди ҳамда бу борадаги маслаҳатлари билан ўртоқлашди.
“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.